4:10

Эрдаги яхши хислатни топиш

MP3

Ассалому алайкум тиниб-тинчимас, мехрибон аёллар. Сизлар билан сухбатлашганимиздан, бир – биримиздан ўрганаётганимиздан дилимиз хурсандчиликка тўлади. Сизлар билан оилада эр-хотин муносабатларига асқотадиган, эрингизни ўзгаришига сабаб бўладиган олтита хусусиятлардан учтаси хақида гаплашдик. БУлар Тетик рух, қатъийлик ва миннатдорчилик. Аммо миннатдор бўлиш учун кишида ўша миннатдорчиликка ёки олқишга арзийдиган хислатларни топиш керак бўлади. Бир куни машхур бир психологнинг олдига бир аёл эридан нолиб келибди: «МЕнинг эрим кўп ичади. У билан яшаш борган сари қийинлашиб кетяпти.” Психолог эса унга: “Сиз эрингиздан миннатдор бўлишингиз керак“, — дейди. Улар узоқ вақт хар бир салбий характернинг хам ижобий томонлари хақида сухбатлашишибди. Биз хам уларнинг сухбатларидан қуйидаги рўйхатни эътиборнгизга хавола қиламиз.

Салбий одат: иммиллаган. Ижобий томони: эхтиёткор, хар бир деталга эътиборли.

Беғам, ижобий томони, муносабатга осон киришадиган, мурувватли. Ховлиқма, ижобий томони, харакатчан, хаммаси тўғри бўлишини яхши кўради. Йўқ дея олмайди. Ижобий томони, тинчликпарвар, юмшоқ, ёрдамга тайёр, бошқаларнинг дардини тушуна оладиган. Жуда кўп гапиради: ижобий томони, таъсирчан, эътиборли. Ўта қаттиққўл, ижобий томони, интизомли, ўзини бошқара олади, жиддий ишлайди, Хаммага ўз хукмини ўтказади, ижобий томони, журъатли, қатиятли, , ишонтира оладиган. Агар сизнинг турмуш ўртоғингизда хам шундай салбий томонлар бўлса, буларнинг ижобий томонлари борлигини хам унутманг. Улардаги ижобий томонларини англаган холда, тўғри пайтда мақтовни ёки миннатдорчиликни билдира олсангиз, бу иш яхши натижа беради. Миннатдорчилик туйғусини қандай ўстириш мумкин? Тасаввур қилинг сиз бирор нарсани қарзга олгансиз. Уйми, машинами, ёки бирорта мебелми. Аммо қарзни тўлаш пайти келганда, пулингиз бўлмай қолди. Шунда бир дугонангиз олти ой муддатга қарз бериб туришини айтди. Сиз ундан пул олиб қарзингизни тўладингиз. Олти ой ўтиб, эндигина пул йиғиб дугонангизга қайтармоқчи бўлганингизда, яна бошқа муаммо пайдо бўлди. Дугонангиз сизга телефон қилади. Қарзини сўрайди. Сиз эса бу ой беролмаслигингизни бошқа бир муаммо чиқиб қолганини айтасиз. Дугонангиз тинимсиз қўнғироқ қилаверади. Сизда эса қайтариб беришга пул йўқ. Бундай холатда ўзингизни қандай хис қиласиз? ЭРингизни хам худди шу холатда деб тасаввур қилинг. Агар сиз эрингиздан жуда кўп нарсаларни талаб қилсангиз, у хар доим ўзини қарздордай хис қилади. У сизга шу нарсаларни беролмайди, чунки унда шундай ресурслар йўқ. Ботир саккиз йил хотини Сайёра билан яшаган бўлса бирор марта ўзини хотиржам хис қилгани йўқ. У хотинига бирор нарса сотиб олиб берса ёки ундан кўнгли тўлмайди ёки анча кеч олиб берган бўлади. Унинг хохишларини бажарганда эса, хотини худди эри бу ишни аллақачонлар қилиши керакдай тутади. Уни хеч қачон рози қила олмайдигандай эди гўё. Аммо кунлардан бир куни Сайёр ўзининг талабларини тўхтатди. У нолиш ўрнига Ботирни мақтар ва унинг қилган ишларидан хурсанд бўларди. ДАстлаб Ботир нима бўлаётганлигини англамади. Бир оз вақт ўтгандан кейин хотинидаги бундай ўзгаришни кўриб, хам хайрон бўлди хам хурсанд бўлди. АГар сиз хам эрингиздан қанча кўп нарса кутсангиз, у ўзини шунча ёмон хис қилади. Ундан қанча кам нарса кутсангиз ва у қилаётган ишлари учун миннатдорлигингизни билдирсангиз, у шундан таъсирланади ва ўзини сиз кутгандай тутишга бел боғлайди.Биз эримиздан ёки бошқалардан эмас, Худодан умид қилишни, Ундан кутишни ўрганишимиз керак. Биз Ундан умид қилганимизда яқинларимиздан хеч нарса кутмаймиз. Сиз хам биз хам эрларимизнигн хаётини Худовандимизга қўйсак, бутун эътиборимизни эримизга эмас, Худовандга қаратсак, эримиздан камроқ нарса талаб қиладиган бўламиз. Азизлар буни ўрганишингизга Худовандимиз мададкор бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top