2:56

Ëлғизлик 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ëлғизлик. Кимгадир маъқул бу сўз кимгадир эса йўқ. Баъзида ҳаёт ташвишларидан чарчаган, доимо шовқинли муҳитда ишлайдиган аёллар учун бироз ёлғиз қолиш, фойдали. Аммо ҳаммага ҳам бу сўз маъқул келавермайди. Агар ўтган сафарги суҳбатларимизни тинглаган бўлсангиз, турмуш ўртоқларидан айрилиб қолган аёллар ҳолати ҳақида сўз юритган эдик. Бугун бошқа бир ҳолатдаги аёлларнинг ёлғизлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Ëлғизликнинг бугунги кўриниши сизга таниш бўлса ажаб эмас.

Демак бошладик. Ëлғизлик. Аёл ўзини ёлғиз ҳис қилади. Йўқ, унинг фарзандлари бор, турмуш ўртоғи бор, дугоналари бор. Лекин ўзини ёлғиз ҳис қилаверади. Кўнглидагиларни ҳеч кимга айтолмайди. Нега шундай? Бунинг сабаблари кўп. Масалан биринчи сабаби, турмуш ўртоғининг уни етарлича тушунмаслигида. Аёл энг аввало турмуш ўртоғи уни тушунишини, қалбидаги оғриқлари-ю, муаммоларини у билан бўлишишни, шундай пайтда турмуш ўртоғи уни тушуниб, керакли маслаҳатларни бера олишини истайди. Агар бунинг акси бўлса-чи? Эр оила ташвишлари билан кўмилиб, ҳаддан зиёд кўп ишлаётган бўлса, аёлини эшитишга вақт қаёқда дейсиз. Аёл шуни ўйлаб, эрига дардини баён қилолмайди.

Ëки яна бир ҳолат. Эрининг ишлари жойида бўлса, яхши пул топаётган бўлса-ю, ўз ошна-оғайнилари билан кайфу-сафо қилишдан бўшамаса. Бундай пайтда аёл қулай вазиятни топиб, эрига уни қийнаётган муаммоларни айтган тақдирида ҳам, эри уни тушунмай, уни тергаса, койиса. Тасалли ва маслаҳат олмоқчи бўлган аёл қандай ҳолатга тушади. Баттар сиқилмайдими? Ҳа, турмуш ўртоғини мутлақо тушуна олмайдиган эркаклар кўплаб топилади. Мана шунда аёл ўзини ёлғиз ҳис қилади.

Хўп, эри уни тушунмас экан, ичидаги муаммоларини дугоналарига айтса бўлади-ку, дерсиз. Уни тушунадиган, доимо ёрдамга шай турадиган, керак пайтда тўғри маслаҳатларни бера оладиган дугоналари бор аёл бахтли. Ҳолбуки, бундай дугоналар жуда кам учрайди. Ким ҳозир, бировнинг дардини эшитишга муҳтож? Ким муаммоларга тўла бошини, дугонасининг муаммоси билан тўлдиришни истайди? Мана шу сабаблар аёлнинг дугонасига ёрилишига ҳам йўл қўймайди. Менинг муаммойим кимга керак? Мени тинглаш ва маслаҳат беришга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ, деб ўйлайди. Бир томондан балки у ҳақдир.

Бошқа томондан эса, агар аёл чиндан ўзини ёлғиз деб ҳис қилса, Худога уни тинглайдиган, унга керакли ва тўғри маслаҳатни бера оладиган кишини топиб беришини сўраб дуо қилсин. Худо Ўз фарзандларини ёлғиз ташлаб қўймайди. Агар аёл шундай пайтда Худога илтижо қилса, У керакли одамни топиб беради. Бу аёлнинг эри, дугонаси, синглиси, ёки бирор имонли биродари бўлиши мумкин. Ким бўлишидан қатъий назар Худо фарзандининг ёлғизлигига даво топади. Агар аёл киши эрининг уни тушунадиган бўлишини сўраб илтижо қилса, аста-секин бу ибодати ҳам ижобат бўлади. Фақат сўраётганда ишонч билан сўраш керак. Каломда шундай ёзилган: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса … Худодан сўрасин. Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top