3:03

Юзни парваришлаш

MP3

Ассалому алайкум. Гўзал опа-сингиллар биз сизлар билан ўтган сафар қуруқ юзни қандай парвариш қилиш ва унга қандай ниқоблар мос келиши ҳақида суҳбатлашгандик. Бугунги мавзуимиз эса аксинча, ёғли юзларни қандай парвариш қилиш ҳақида. Аёлларнинг юзлари ёғли бўлишига асосий сабаб ички организмдир. Юзнинг ёғли бўлиши асосан ўсмирларда учрайди, чунки ёш катталашган сари ёғ ишлаб чиқарувчи безлар суст ишлай бошлайди. Юзнинг ёғли бўлиши сабаблари кўп. Масалан, аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида, ўсмирлик пайтида, тез-тез ичи қотганда, ошқозон-ичак касалликларида, гинекологик касалликларида, бўқоқда, жигар хасталигида ёғ ишлаб чиқарувчи безлар фаол ишлайди.

Юзнинг ёғли бўлишига истеъмол қилинадиган овқатлар таъсири ҳам жуда катта. Аччиқ нарсаларни кўп истеъмол қилиш, ёғли углеводларга бой бўлган овқатлар ейиш, спиртли ичимликлар ичиш бу борада катта ўрин тутади. Бунинг олдини олиш учун аввало ҳар хил салатлар, ҳўл мевалардан тайёрланган ҳар хил салатлар, ҳўл меваларидан тайёрланган шарбатларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Кўпчилик аёллар семира бошлаганда юзлари ёғли бўлганлигини сезишади. Ëғли юзга билиб-билмасдан ҳар хил косметик усуллардан фойдаланиш мумкин эмас. Ҳар хил лосьон, ёғ, эмульсия ва ёғли кремлар юзга катта таъсир кўрсатади.

Ҳамма нарсанинг яхши ёки ёмон томони бўлганидек, ёғли юзнинг ҳам жуда фойдали томони борки, бу териси ёғли аёлларнинг юзини жуда секин ажин босишидир.

Ëғли юзни ажратиб олиш қийин эмас, зеро ёғли юз териси доим ялтираб туради. Айниқса уйқудан турганда ёғли теридаги тешикчалар худди апельсиннинг пўчоғига ўхшаб кенгайган бўлади. Бундай терига алоҳида эътибор бериш керак, чунки теридан чиқаётган чанг билан аралашиб, тери ҳуснбузари ҳосил қилади, бу ҳуснбузарлар вақтида тозалаб ташланмаса, улар қизариб, шишиб, йиринг боғлайди, уни ҳам вақтида даволамаса, шамоллаш жараёни зўрайиб кетади. Даволанмаган ҳуснбузарлар ўрнини майда-майда чандиқчалар қоплайди ва тери дағал бўлиб қолади. Биз, асосан, ёғли терини даволаётганимизда бараварига ички организмни ҳам даволашимиз керак, яъни пархез қилиш зарур.

Терини тузли сувда ювиш фойдали. Ниқоб: 1 чой қошиқ тухум сариғи, ярим чой қошиқ лимон суви, бир чой қошиқ сметана аралаштириб, ҳар 3-4 дақиқада устма-уст сурилади ва петрушка суви билан ювиб ташланади.

Яна бир чой қошиқ суюлтирилган хамиртуруш, бир чой қошиқ карам суви, витамин А, Е бир неча томчи солинади ва 3-4 дақиқа ичида устма-уст сурилади, мойчечак суви билан ювиб ташланади. Юзни ҳеч қачон сочиқда ишқалаб артмай, аксинча теридаги сувни сочиққа шимдириб олиш керак.

Агар сизнинг юз терингиздаги тешиклар кенгайган бўлса, пудра ва ёғли кремларни ишлатманг. Бундай терини лимон шарбати билан артиш тавсия этилади. Юздаги қора нуқталарни тез-тез сиқиш ҳам юздаги тешикчаларнинг кенгайишига олиб келади. Аҳён-аҳёнда улар ирсий камчилик сифатида ҳам учраб туради. Суҳбатимиз сизга манзур бўлди деган умиддаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top