Ассалому алайкум. Қишки иссиқ кийимларни барча севиб кияди, бироқ айрим аёллар учун бундай либослар жозибасиз, зерикарли ва хатто қўпол бўлиб ҳам кўринади. Маълум даражада бу тўғридир, лекин услубчи дизайнерларнинг ҳар бир кийим учун махсус ўйлаб чиқилган буюмлари ҳамда аксессуарлари либосларга моҳирона уйғунлаштирилса, ўзингизни дадил ҳис қилиб, ўз имижингизни яратган бўласиз. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, узоқ йиллардан буён одамлар урфдаги кийимларнинг қулайлиги ва ихчамлигини уйғунлаштирмай, жавондаги ҳар бир либослар имконияти чекланмаганлигига ҳам аҳамият беришган. Офисда ишлайдиган аёллар шунга мос равишда кийинишлари керак. Бу услубда кийиниш учун ортиқча мажбуриятлар талаб қилинмайди. Энг асосийси, либосларингиз қатъийликни билдириши лозим.
Рангларга келадиган бўлсак, кийимлар жамланмаси имкон қадар бир тусга тегишли бўлсин. Либослар бичими ҳам сипо бўлиши мақсадга мувофиқ. Сўнгг пайтларда тугмали кардиганлар, батниклар ва кенг блузкалар кийиш урфда. Аксессуарларга ортиқча эътибор қаратмаган маъқул. Романтика услубдаги либослар – нафисликка урғу берилган, назокатли ва жуда дилбар кўриниш, зеро асло бачкана ва кишининг ғашига тегувчи эмас. бу услуб учун «ҳар бир аёл бир топишмоқ бўлиши лозим» иборасини қўллаш мумкин. Романтик услубдаги либослар эътиборни тортмай, қоматнинг барча фазилатларига урғу беради. Бундай услубни аксарият нафис ва хаёлпараст қиз-жувонлар афзал кўришади. Шу ўринда жемперларга ҳам нафислик бахш этиш учун ёрқин тошли тақинчоқлар, камар ва шляпа каби аксессуарлар тавсия қилинади.
Ҳаракатлари эркин бўлишини, либослар уни чегаралаб қўйишини истамайдиган аёллар учун эркинлик услубидаги либослар жуда тўғри келади. Ҳам қулай ва турли услублардаги либослар уйғунлигини эркин услуб деса бўлади. Масалан, эркин туника ва сокин рангли шим ва юбка. Сиз бу кўринишда ўзингизни эркин ҳис қила оласиз. Бундай кийимлар жамланмасига рангдор шарф, ёрқин аксессуарлар ва таъсирчан туфли кўркамлик бахш этади. Учрашувга шу каби нафис кийимларни танлаган маъқул. Айни бир услубга тегишли бўлган кийимларга қатъий эътибор қаратиш лозим. Ўзи учун дуч келган кийимларни ҳарид қилувчи аёллар нинг зебо кўриниши иккиламчи ҳолдир. Шунинг учун зебо кўринишга эга бўлишни истаган аёл кундан – кунга имижига ўзгартиришлар киритиши керак.
Зебо аёл ўз либосларида сатанг бўлиб эмас, табиий кўриниши лозим. Табиий зеболик эса аёлнинг ташқи кўриниши, либослари ҳамда қизиқишлари уйғунлигидир. Бу хусусият эса табиат томонидан берилмайди. Шундай экан, аёллар ўзларида зеболикни шакллантиришлари мумкин. Аёл гўзал кўриниши учун фақат либосларнинг ўзи етарли эмас, у тўғри макияжни ҳам танлай билиши лозим. Агар кўйлак босиқ бўлса, босиқ рангдаги макияждан фойдаланинг. Бироқ агар тенлар рангли кийим тусидан ажралиб туриши, яъни кўйлак рангидан очроқ ёки тўқроқ тусда бўлиши лозим. Агар кўйлагингиз сидирға мато бўлса, бир тусдаги рангли макияж кўринишингизни янада ўига жалб этувчи қила олади.