2:52

Офис ходимининг 5 дарди

MP3

Офисда ҳар куни 10 соатлаб вақт ўтказадиган одамнинг энг катта душмани стресс деб ўйлайсизми? Халқаро экспертлар бундан ҳам жиддийроқ муаммолар борлигини аниқлашди. 1. Шифокорларнинг кузатишича, идора ходимлари энг кўп юрак ишемик касаллигига дучор бўлади. Бунинг асосий сабаби эса юракка қон ва кислороднинг яхши етиб келмаслигидир. Бундай ҳолатга рисоладагидек тушлик қилишни истамай, сэндвичлар билан кифояланиш олиб келар экан. Билиб қўйинг, юрак ишемик касаллигида холестеринни иложи борича тезроқ камайтириш, ҳайвонлардан олинган ва тўйинган ёғларни яримтўйинган ҳамда тўйинмаган ёғларга алмаштириш зарур. Бутерброд тановул қилиш билан, албатта, буни амалга ошириб бўлмайди. Нотўғри овқталанишдан ташқари, юрак касаллигига туртки берувчи бошқа омиллар ҳам бор.

Масалан, «стрессни йўқотиш ва дам олиш учун» ҳамкасблар даврасида чекиш. Яна бир омил – кам ҳаракат қилиш. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг фикрича, ҳар куни камида 15 дақиқа жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш ноинфекцион касалликларга чалиниш хавфини анчагина камайтиради.  2. Кечга бориб кўзларинигиз толиққанини сезяпсизми? Ҳамма нарсани хира кўраётгандек бўляпсизми? Бунинг ўзига яраша сабаблари бор – хонадаги қуруқ ҳаво, чанг ва уззукун компьютерда ишлаш. Офис ходимлари орасида «қуруқ кўз» синдроми тез-тез учрайди. Бунда кўз ачишади, қурийди, тез чарчаб қолади. Врачларнинг маслаҳати шундай: кўзни пирпиратиб туришни унутманг (мониторга тикилиб ўтирган одам узоқ вақт кўзларини пирпиратмаслиги мумкин, демак, намланиш бўлмайди), кафтларингиз билан кўзларни бир неча сонияга ёпинг ва кўз гимнастикасини бажаринг.

3. Эрталаб жонажон офис остонасига қадам қўйишингиз биланоқ ўзингизни ҳорғин ҳис қиляпсиз… Кечқурун эса ухлашга қийналиб, у ёндан бу ёнга ағдарилаверасиз, шундайми? Балки, сиз сурункали чарчоқ синдромига чалингандирсиз? Агар сизда сабабсиз жиззакилик, кун охиридаги бош оғриғи, уйқусизлик, бош айланиши, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ, хотиранинг ёмонлашиши каби белгилар кузатилса, демак, организмингиз дам олишга муҳтож! Унутманг, ўз вақтида тўғри дам олиш – жиддий масала. Тўғри дам олишга тўғри кун тартиби ёрдам беради: тун ярмигача ухлашга ётиш, эрталаб 9 гача уйғониш, камида 8 соат ухлаш. Дам олиш куни бошқа кунлар учун ҳам ухлаб оламан, деб ўйласангиз, адашасиз. Ортиқча уйқудан ланж бўлганингиз қолади.

4. Офис ходимларининг тахминан 70 фоизи бўйин ва елкаларга ҳам тарқаладиган умуртқа оғриғидан шикоят қилади. Бунинг ҳечам ажабланари жойи йўқ, ахир улар кун бўйи бир хил ҳолатда ўтиришади, айримлари эса оёқларини чалиштириб ҳам олишади. Умуртқа поғонасининг қийшайиши ва бўйин остеохондрозининг пайдо бўлиши ана шундан. Ҳар замонда ўрнингиздан туриб енгил ҳаракатлар қилиб туринг. Оёқларни чалиштириш ҳам яхши одат эмас, бу билан варикозга имкон яратасиз. Оёқлардаги чарчоқни олиш учун кечқурун контраст душ қабул қилган яхши. Бу қон айланишини яхшилайди, томирларга ижобий таъсир кўрсатади. 5. Стресс офис ходимларини таъқиб этгани-этган. У қандай оқибатларга олиб келишини эса яхши биламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top