3:37

Худо билан мақтаниш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бугун биз сизлар билан Ёқуб китобига назар ташлаймиз. У ерда биз учун қандай қимматли сабоқ бор? Буни суҳбатимиз сўнгида билиб оламиз. Нега Ёқуб китобини ўрганмоқчимиз? Унинг ўрнига уч-тўрттамиз йиғилишб гаплашсак, чойхўрлик қилсак бўлмайдими? Бир боғча опанинг айтиб берган ҳикояси мени жуда ҳайратга солди. Унинг айтишича, ҳамма болаларга ўзлари истаган ва севган расмларини қоғозга тушириш вазифаси топширилганида, бир қизча, астойдил, ҳамма расмини тугатса ҳам у иштиёқ билан, ранглар қўшиб бир ниманинг расмини солаётган экан. Боғча опа бориб, “Қизим, ниманинг расмини чизаяпсан?”, деб сўраса, қизча: “Худонинг расмини”, деб жавоб берибди. Боғча опа эса ҳайратланиб, “Ие, Худони ҳеч ким кўрмаган-ку?!”, дебди. Қизча эса ҳотиржамлик ва ишонч билан, “Ҳозир кўришади”, дебди. Жуда қизиқ ҳикоя шундай эмасми?

Ҳамма ҳаёлида Худонинг тасвирини яратади. Кўпчилик Худо қандай бўлишини исташса, Уни худди шундай тасаввур қилишади. Бироқ ҳақиқий Худо кўринмас. Уни инсон ақли билан тушуниш қийин. 1 Тимўтий 6 бобда Худо шундай тасвирланган, “У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.” Худо азалдан бор бўлган, У бизнинг яратувчимиз. Гуноҳкор одам Унга яқинлаша олмайди. Агар биз гуноҳкорлар Унга яқинлаша олмасак, Худони қайдан биламиз? Чунки Унинг Ўзи бизга яқинлашган. Унинг бизга Ўзини намоён қилишининг ягона йўли бу Унинг қудрати ва яратилиш. Агар Уни чиндан ҳам яқиндан билишни истасангиз, Унинг Каломини ўқиш керак. Еремия пайғамбар китобида шундай ёзилган, “Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин.

Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. Ким мақтанмоқчи бўлса, Худони биламан, деб мақтансин, Худони тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир.” Худо биздан У ҳақида билишимизни истайди. Худо яхши билишингиз билан мақтана оласизми? Севадиган, солиҳ, адолатли Худони ҳаётингизда кўришни, билишни истайсизми? Ундай бўлса, Унинг Каломини очишингиз керак. У сизга ҳар қачон гапиришга тайёр. Еремия пайғамбар Худога шундай деган эди, “Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз.” Мана шунинг учун ҳам биз Муқаддас Каломни ўқиймиз. Худо Ўзининг Каломи орқали бизга Ўзи ҳақидаги ҳақиқатни очиб беради.

Ундан ташқари Худованд Ўзини Ўғли Исо Масиҳ орқали ҳам очиб берган. Худо Яратувчи, биз эса Унинг ижодимиз. Унга қулоқ солишимиз ва хурсандчилик билан Унга итоат қилишимиз керак. Ёқуб китоби эса сизга Уни яхшироқ билишингизга ёрдам беради. Ёқуб китобини ўқир экансиз, унинг нима ҳақида гапираётганига диққат қилинг. Бу китоб Исо Масиҳнинг укаси, Ёқуб томонидан ёзилган бўлиб, у Қуддусдаги жамоатнинг оқсоқолларидан бири бўлган. Бу мактубда у асосан имон ҳақида ёзади. Китобни ўқир экансиз ўзингизга саволлар беринг, Бу мактубни ким ёзган? Ёқуб. Ёқуб ўзини қандай тасвирлаган? Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқубдан, ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага салом! У ўзини Исо Масиҳнинг укаси деб эмас, қули деб таништираяпти. Чунки Худо унга камтар бўлишни ўргатди. У аслида Худонинг хизматкори эканини биларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top