3:35

Иш ва рўзғор ишлари

MP3

Ассалому алайкум. Аёллар эркакларга қараганда икки баробар (балки ундан ҳам кўпроқ) меҳнат қилар, кўпроқ куч сарф этар эканлар. Чунки, ҳам жамиятимизда фаоллик кўрсатиб келаётган масъулиятли ходим, ҳам муносиб оила бекаси, рафиқа бўла олган, она, шунингдек, аёлларни етарлича учратишимиз мумкин. Бугун суҳбатимиз давомида аёл киши қандай қилиб, ҳам рўзғор ишлари ҳам ишхонада ишлашни баробар олиб боришни уддалайди? Уй-рўзғор ишлари, ишхонадаги вазифалар, фарзандлар тарбияси билан бирга қўшимча машғулотларга ҳам қатнайсиз. Бундан ташқари, ташқи кўринишингизга эътибор беришга, ўзингизга қарашга ҳам вақт ажрата оласиз. Ҳаммаси оддий. Аёл шундай қилиш керак ва буни қила оламан деб ўйлайди. Мана шу ўйлар, оиладаги жавобгарлик, оналик ва рафиқалик масъулияти уни куни билан ҳамма ишни уддалашга ундайди. Аёлнинг ҳаёт тарзи шундай кечади. 

У уй бекаси сифатида, уйнинг тозалиги, қулайлиги ва комфортлигига эътибор бериши шарт. Оила аъзоларини мазали ва ноодатий таомлар билан сийлашни ёқтирмайдиган аёл бор эканми? Аёл сифатида эса кўчада ҳам уйда ҳам ўзига оро бермасдан юришни эп кўрмайдиган аёллар кўп. Ўйлайманки, жамиятимизда оилали, фарзандли бўлишига қарамай, яхши карера қилаётган, барчасида муваффақият қозонаётган замонавий аёллар кўп. Барчаси инсоннинг ўз хоҳиш ва ташаббусига боғлиқ. Шунча ишга қандай улгуришга келсак, кундалик қилинадиган ишларни режалаштириш энг самарали одатдир. Бутун кунни диққат билан режалаштириш, бунда оилага, ишга бир хил вақт ажратиш ҳар иккисини ҳам тўғри бажаришга ёрдам беради. Фикримизча, аёл ҳар бир бўш вақтини фойдали ўтказиши керак. Бўш вақтда доим ўз устида ишлаши, турли мавзудаги китобларни мутоала қилиши лозим.

Умуман, оила аъзоларини қадрлайдиган ва севадиган аёл ҳаммасига донолик билан вақт ажратиб уларнинг кўнглини олади. Ёш фарзанди бор аёлларнинг айтишича, кунларининг 60% ини фарзадлар оларкан. Уйда ишларини фарзандлар даврасида уларнинг тинимсиз чалғитишлари ва шовқинда қилишга мажбур бўлади. Аёллар, айниқса, ишли аёллар ҳаммасига улгуришга мажбур. Юқорида айтганимиздек, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш орқали эришиш мумкин бунга. Баъзан аёллар шундай дейди: “Мен ишламай уйда ўтирган вақтларимда, уйда фақат уй ишлари ва фарзандим билан куним ўтарди. Вақтим бемалол, эркин бўлишимга қарамай, бирор бир китоб ўқишга ёки бирор нима устида изланишга ўзимни мажбур қилмасдим. Бироқ ишлашни бошлашим билан, ўз билимимни оширишим кераклиги, бошқалардан кам бўлмаслик учун ҳам ўқиб, изланишим кераклигини англадим.”

Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: қанчалик банд бўлсак, шунчалик ўқишга интиламиз, самарали ўрганамиз, яхши ўқиймиз. Масъулият ва мажбурият вақтимизни тўғри тақсимлашга ундайди. Талабаларим орасида оилали, фарзандли аёллар анчагина. Шунга қарамай улар инглиз тилини ўрганишга келишади. Турмушга чиққач, оила – аёллар учун доим биринчи ўринда туриши керак, кейин ўқиш ва иш. Барчасини биргаликда олиб бориш, қийин, албатта. Лекин эпласа бўлади.  Аммо ҳаёт инсон характерини шундай тўғирлаб, эътибордан четда қолдирган нарсаларни аслида жуда муҳим эканилигини кўрсатиб қўяр экан. Аёлнинг хотиржамлигини ўз вақтида бажарилмаган ва охирига етказилмаган ишлар ўғирлайди. Аёл қачон ҳамма нарсани ўз ўрнида ва ўзи хоҳлаганидек бажарилганини билса, у хотиржам бўлади ва атрофдагиларга яхши кайфият ва табассум улаша олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top