3:21

Хавотирлар

MP3

Ассалому алайкум мунисалар. Аёл зоти борки, доим яқинлари учун қайғуради ва уларнинг тинчлигини ўйлайди. Доим фарзандлари, турмуш ўртоғи ва ота-онаси учун ғамхўрлик қилади. Айниқса фарзандлари учун доим ҳавотирда бўлади. Ким-ким аммо биз аёлларга Худонинг мадади ва бошқаруви доимо керак. Агар у бўлмаса, ҳаётимиз аллақачон ости-устун бўлиб, қандай давом эттиришни билмаган бўлардик. Муқаддас Каломда биз учун шундай ажойиб бир оят бор, “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй– хаёлларингизни қўриқлайди.” Кўпинча Худованд олдида ҳеч қачон тиз чўкмайдиган одамлар ҳақида баъзан ўйлаб қоламан.

Худованд олдида тиз чўкиш – бошқаларга кўз-кўз қилиш учун эмас, балки бизнинг Худога бўлган хурматимизни ва унга муҳтожлигимизни билдиради. У барча илоҳлардан ҳам устун Худо, чунки У ягона. У ер юзида сиз учун ҳамма нарса қила оладиган яккаю – ягона Худо. Шундай бўлгач Унинг олдида тиз чўкмайсизми?

Матто китобида ёзилган парча эсингиздами, ўнта моҳов шифо сўраб, Исо Масиҳнинг олдига келган эди. У ўнта моҳовнинг ҳаммасига шифо берди. Улардан нечтаси қайтиб келиб, Исо Масиҳга рахмат айтди? Сиз Худога қанча кўп шукр қиласиз? Биз нафас олаётганимиз, юрагимиз уриб тургани, кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшитаётгани, оёқларимиз юраётгани учун шукр қилишимиз керак. Шундай қилиб, агар сиз тўғри ибодат қилсангиз, уч нарса ибодатингизда мужассам бўлади. Агар сиз ташвишлардан халос бўлишни истасангиз кейинги оятни диққат қилиб эшитинг.

“Энди эса, эй биродарларим, фикр – зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.” Тушдан кейин ёки кечқурун уйингизга борганингизда нималар ҳақида ўйлайсиз? Қизиқарли кинолар ҳақидами? Ёки дунёвий нарсалар ҳақидами? Худо билан шахсий муносабатингиз ҳақида ўйлайсизми? Ҳаётимиздаги энг муҳим нарса – Худо билан шахсий муносабатимиз. Ҳаётингизда ўзингиз эплай олмайдиган нарсалар борми?

Уларни Худонинг ҳузурига олиб келинг ва Унга шундай айтинг: “Раббим, буни мен эплай олмаяпман. Менга ёрдам бер. Буни қандай қилишим кераклигини кўрсат. Ташвишга тушишимга йўл қўйма; ҳафа бўлишимга, жаҳлим чиқишига йўл қўйма, Раббим. Биламан, бу нарса менга босим ўтказади ва мени айблайди, бироқ Сен менга тўғри йўл кўрсат ва менга тўғри фикр бергин”.

Масиҳ бизга шундай деган, “Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўҳшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар”

Дунё ҳам бизларга тинчлик беради, лекин бу тинчлик соҳта. Худо билан муносабатимиз тўғри бўлмас экан, бизда ҳеч қандай тинчлик бўлмайди. Ҳаётда тўғри ибодат қилишни ўрганмас эканмиз, тўғри ўйлашни ўрганмаймиз. Тўғри ўйламасак, тўғри ибодат қилмасак – бизда тинчлик бўлмайди. Демак, биз ўз-ўзимиздан сўрашимиз керак… Агар биз ҳаётимизда чинданам тинчлик ва хурсандчиликка эришишни истасак, бу бизда ҳеч қачон ташвиш бўлмаслигини билдирадими? Йўқ. Юракларимизда оғриқ бўлмай қоладими? Қийинчиликлардан ҳоли бўласизми? Йўқ, бундай эмас. Лекин қандай вазиятга тушмайлик, юракларимизда инсон ҳаёлига сиғмайдиган тинчлик бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top