4:00

Инжил дарси 63

MP3

Исо туғилган Байт-Лаҳм ва Носира бугун ҳам гуллаб-яшнаган шаҳарлардир. У Ўзининг биринчи мўъжизасини кўрсатган Кана, У Ўз ҳаётининг илк йилларини ўтказган ва дурадгор бўлиб ишлаган Носира , У кўпинча ваъз қилиб юрган Ҳоразин ва Кафарнаҳум ва Исо бева аёлнинг ўғлини ҳаётга қайтарган Наин шаҳри – буларнинг ҳаммаси бир-биридан 40 км узоқликдаги масофада жойлашган. Ҳалилия кўлининг шарқий қирғоғида Исо у ерда жинга чалинган одамни даволаган Гадара ўлкаси жойлашган эди.

Бу хақида Муқаддас китобингизни Луқо китобининг 8:26-37 оятларида ўқишингиз мумкин. Исонинг Яҳудиядаги хизмати Қуддусга ва унга қўшни қишлоқларга қаратилган эди. Исо Марям билан Мартанинг уйида кечлик овқат қилган Байтания Қуддусдан бир ярим километр узоқликда Зайтун тоғининг шарқий ён бағрида жойлашган эди. Унга қарши ғазаб ҳаддан ташқари кучайганидан кейин У узоқлашиб кетган Эфраим саҳро яқинида, Байтфагия, эҳтимол Байтаниядан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган эди.

Ўзининг тирилишидан сўнг у ерга борадиган йўлда У Ўзининг икки шогирди билан учрашган Эммаус Қуддусдан шимоли-ғарб томонда 12 қилометр узоқликда, Яффа томон бориладиган йўлда жойлашган эди. Қуддус шахри ҳақида Инжил тез-тез сўзлайди. Маъбад, Силоам ҳовузи ва Байт-Ҳасда, Қидрон Сойи,Зайтун тоғи этагидаги Гетсемания боғи Голгута, яъни “қатлгоҳ” – бу жойларнинг ҳаммаси Исога ва Инжил муаллифларига таниш эди. Яҳудиядаги деярли бир йиллик хизматидан сўнг Ўзининг вақтини Исо Ҳалилияда ва унинг атрофларида ўтказди.

Унинг Қуддусдан Ҳалилияга ўтиб юришлари Хушхабарни ваъз қилишга катта имкониятлар берар эди. Ўзининг ваъз қилиб юришлари даврида У ташриф буюрган кўплаб шаҳар ва қишлоқларидан тахминан йигирматаси Инжилда санаб ўтилган. Келинг хурматли радио тингловчи мухлис. Сизларга Раббимиз яшаб ўтган даврдаги айрим вилоятлар хақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Исонинг хизмати вақтида Ҳалилия гуллаб яшнаган вилоят эди. Унда тахминан 2 миллион аҳолига эга бўлган 240 шаҳар ва 14 қалъа бор эди. Переяни Ҳирод Антипа бошқарар эди. Бу жойлар баланд, унумсиз, аҳолиси сийрак эди.

Бу жойларда асосан сурёнийлар ва араблар яшар эди. Ҳалилияда ва Переяда Исо Ўзининг хизматини кўп қисмини ўтказган эди. Переянинг кўпгина шаҳарлари Ҳирод Антипа тасарруфи остидаги ерларда жойлашган бўлсаларда, эрклари ўзида эди. Бундай шаҳарларининг сони ўнта эди ва уларни Ўнкент деб атар эдилар. Бу шаҳарлар бевосита Римдан бошқарилар эди ва мамлакат ҳудудининг бошқа қисмини араб қабиларининг қароқчилари ҳужумидан асраб турар эдилар. Янги Аҳд ёзилган вақтларда, Шарқнинг бир қатор давлатларини мустасно қилганда, бутўн тараққий этган дунё Рим ҳокимлиги остида эди. Ғарбда Атлантика океанидан бошлаб шарқда Фрот дарёси ва Қизил денгизгача, шимолда Рона ва Дунай дарёларидан, Қора денгиз ва Кавказ тоғларидан бошлаб жанубда Саҳрои Кабиргача Янги Аҳдда Қайсар деб аталувчи императорнинг танҳо ҳукронлиги остидаги бир бепоён империя ёйилиб ётар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top