2:57

Калом билан яшаш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Қачонки Худо бирор нарса айтса, бу бирор маънога эгами, йўқлигидан қатъий назар Худонинг Каломига ишонинг ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар уни бажаринг.

Павлуснинг ушбу сўзларини имонингизнинг тасдиғи сифатида қабул қилинг. “Таврот ва Пайғамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман.” Ҳаворийлар китобининг 24 боби 14 ояти.

Мен ҳақиқатни ўзлаштиришим керак. Фақатгина Инжилга ишониш етарли эмас; Мен Муқаддас Руҳ мени ҳақиқат билан ўзгартириши учун онгимни Муқаддас Калом билан тўлдиришим керак.

Буни амалга оширишнинг беш йўли бор: буни қабул қиласиз; буни ўқийсиз; текшириб чиқасиз; ёдга оласиз ва уни акс эттирасиз. Биринчидан, сиз уни очиқ муносабат билан эшитасиз ва қабул қиласиз.

Уруғ экувчи ҳақидаги масал бизнинг қалбимизда Худонинг Каломи қандай илдиз отишини ва мева беришини билдиради. Исо уч хил қабул қилолмайдиган муносабатлар ҳақида гапиради: ёпиқ онг бу қаттиқ тупроқ, юзаки онг бу ҳосилсиз тупроқ ва безовта бўладиган онг бу бегона ўтларга тўла тупроқ ва у яна шундай деган: «Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат қилинглар.” Луқо китобининг 8 боби 18 ояти.

Агар сиз бирор ваъздан ёки Каломни ўқитувчи кишидан бирор нарса ўрганмаётган бўлсангиз, муносабатингизни текшириб кўринг, айниқса кибрингизни, чунки сиз камтар ва қабул қилувчи бўлсангиз, Худо ҳаттоки энг зерикарли ўқитувчилар орқали ҳам сизга гапиради.

Ёқуб шундай маслаҳат беради: “Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар. Ана бу калом жонларингизни қутқаришга қодир.” Ёқуб китоби 1 боби 21 ояти.

Иккинчидан, 2000 йиллик жамоат тарихида қўпинча руҳонийларгина Муқаддас Каломни ўқиганлар, аммо ҳозирги кунда бир неча миллионлаб кишилар Муқаддас Каломни ўқийдилар. Шунга қарамасдан, кўпгина имонлилар Муқаддас Каломдан кўра ўзларининг севимли газеталарини ҳар куни матолаа қиладилар.

Шунинг учун ҳам биз ўсолмаймиз. Биз уч соат телевизор кўриб, кейин уч минут Муқаддас Калом ўқиб ўсишни қандай тушуниш мумкин? Муқаддас Каломнинг “ҳар бир саҳифасига” ишонган кишилар унинг ҳар бир саҳифасини ўқиб чиқмаганлар.

Агар Муқаддас Каломни ҳар куни ўн беш минут ўқисангиз, уни бир йилда ўқиб тугатасиз. Агар ҳар куни телевизор томоша қилиш вақтингизни ярим соатга қисқартириб, унинг ўрнига Муқаддас Каломни ўқисангиз, бир йилда уни икки марта ўқиб чиқишингиз мумкин.

Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top