Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз билан радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли биродарлар келинг бугун хам мехмондорчиликка оид мавзуда сухбатлашсак. Албатта мехмондорчилик деганда, кимнингдир уйига бориш ёки аксинча кимнингдир сизнинг уйингизга келишини тушунамиз. Агар мехмондорчиликка келишимиздан биринчи мақсадимиз Раббимизни улуғлаш бўлса, яна яхши. Айтмоқчиманки кимнингдир уйида мехмондорчиликда бўлиб Раббимизга хизмат қилиб уни номини улуғлаш хар томонлама авзалдир. Чунки бу бизнинг олий мақсадларимизга, одатларимизга хар томонлама тўғри келади деб ўйлаймиз. Албатта мехмондорчиликда кўпчилик бўлиши шарт эмас.
Мехмондррчилик деганда нимани назарда тутаётганимизни англаган бўлсангиз керак. Қайирга ва кимникига боришни олдиндан келишиб олган мақулроқдир. Бизга яхши малумки мехмондорчиликка келадиган хар бир киши одатда ўзи билан нимадир олиб келади. Шунинг учун, хар бир мехмонга келаётган киши ўзи билан бирга нимадир олиб келса мақсадга муовфиқ бўларди. Масалан кимдир чой ичиш учун ярим кело печени олиб келса, яна кимдир ўнта сомса олиб келиши мумкин, кимдир эса тўртта нон. Қарабсизки дастурхонимиз тўкин сочин бўлади. Чунки Худованд доимо Ўз фарзандларини дастурхонларини баракалашга қодир. Албатта хар биримиз Раббимиз каби хизматкор бўлишга харакат қилишимиз керак. Бизга маълўмки Раббимиз Исо Масих бизларга хизмат қилиш учун ер юзига келди.
Шунинг учун хам хар биримиз ундан ўрнак олиб, бир биримизга хизмат қилмоғимиз керак. Хаворийлар мактубининг олтинчи бобини ўқиб кўрсак, шундай оятга кўзимиз тушади. “ Биз Худонинг каломини ёйиш ишини четда қолдириб, дастурхонга хизмат қилишимиз яхши эмас”. Албатта биз айтмоқчи эмасмиз дастурхонда хеч нарса бўлмасин деб. Шуни айтмоқчимизки, менда мехмон чақириш учун шароитим йўқ деб ўйлаб ўтирманг. Юқорида айтганимиздек хар бир биродар ўзи билан нимадир олиб келса, хеч ким ноқулай ахволда қолмайди. Тўғри бу оятни яхшилаб ўрганадиган бўлсак, бизнинг асосий мақсадимиз дастурхон эмас. Аксинча Худога қаратилиши керак.
Дастурхон эса Худди Хаворийлар пайтидаги сингари, бир биримиз билан бемалол сухбатлашишимизга, бир оз бўлсада ёрдам беради. Сабаби катта ибодатхоналарга эътибор берсангиз кўпчилик, учрашувдан сўнг тезироқ уйга кетишга шошилади. Мехмондорчилик эса биродарларнинг бир бири билан сухбатлашиши ва бир бирлари учун ибодат қилиши учун қандайдир жуда яхши имкониятдир. Бундан ташқари мехмондорчилик пайтида асосан биродарлар бир бири билан чин дилдан сухбат қилиши мумкин, бу эса биродарларни янада яқин бўлиши учун хизмат қилади. Азизлар доимо сахий бўлиш учун харакат қилайлик. Бу Раббимизнинг хохишидир. Хурматли биродарлар шу ерга келиб сухбатимизга якун ясаймиз. Сизлар билан хайирлашар эканмиз доимо мехмондўст бўлингдеб қоламиз.