3:27

Меҳмондорчиликни кенгайтиринг 25

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар келинг бугун яна азалий ва энг керакли бўлган нарса хақида сизлар билан сухбатлашамиз. Бугунги мавзумиз мехмондорчилик деб аталади. Хар биримизга яхши малумки мехмондорчилик ўзбек халқининг энг яхши одатларидан саналган, ва хозирги кунга қадар шу нарса давом этиб келмоқда. Бизнинг халқимиз мехмондорчиликни жуда яхши кўради. Айниқса водий томонларга бориб қолсангиз албатта, мехмондорчиликни кўриб бошингиз осмонга етади.

Хурматли биродарлар хозирги кунда имонли биродарларимиз орасида мехмондорчилик қай даражада бажарилаяпти? Келинг, яхшиси бу саволимизга хар бир биродар ўзи ўйлаган холда ўзига жавоб бера қолсин. Агар муқаддас китобни очиб қарайдиган бўлсак. Матто китобининг ўн саккизинчи боби йгирманчи оятида шундай ёзилган: “ Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан”. Албатта бу оятни ўқиганимизда мехмондорчилик хақида гапирилмаётганга ўхшайди. Лекин бизнинг уйимизга икки ёки учта биродаримиз келса булар хам бизга мехмон. Шу келган мехмонлар билан хам Худовандимизни улуғлашимиз мумкин.

Хозирги кунда кўпчилик биродарларимиз, йиғилиш, жамоат, ячека сўзларини ишлатишга ўрганиб қолишган. Ўйлаймизки шу шузларимизни мехмондорчилик сўзи билан алмаштирсак хаммамиз учун яхши бўларди. Сабаб хар бир кишини уйига мехмон ташрииф бюриши мумкин. Юқорида айтиб ўтилган сўзлар эса имонли биродарларимиз учун бироз хавфлироқ бўлиб қолди. Ўйлаймизки сиз бизни тўғри тушинасиз. Хурматли биродарлар. Уйингизга уч- тўртта биродарингиз мехмон бўлиб келса, улар билан хам Худога хизмат қилиб Раббимизни улуғлашингиз мумкин. Биз бир нарсани тўғри тушунишингизни истар эдик. Хар бир, Масих билан ярашган киши, айниқса бизлар, бутунлай европалашиб кеддик дегани эмас-ку.

Хар бир киши ўзбеклигича қолмоғи лозим деб биламиз. Уйиингизда бўлаётган мехмондорчилик, яъни йиғилишларингизда хам шу одатларни сақлаб қолишингиз хаммамиз учун яхши бўлар эди. Масалан қўшиқ куйлаганингизда гитара олиб қўшниларга халақит қиладиган даражада қўшиқ куйлаш шарт эмас бўлса керак. Албатта бу нарсани хар бир киши ўзи Худованд билан хал қилиши керак деб биламиз. Лекин бир нарса хақида биргаликда ўйлаб кўрсак яхшироқ бўларди. Яъни донолик хақида. Бъази пайтларда содир бўлиб турган муаммолар учун ўйлаймизки кўпчилик ўзи сабабчи бўлиши хам мумкин. Худованд Муқаддас китобда айтадики Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар-деб. Албатта хар биримизда Худованд берган донолик бордир. Хурматли биродарлар, хар бирингизни Раббимиз Ўз панохида асраб авайласин. Мехмондорчилик эса кенгаяверсин. Сизлар билан хайирлашиб, келгуси эшттиришларимизгача соғ ва саломат бўлинглар деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top