Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар Халқимизда бир гап бор, яъни “ Мехмон отангдан улуғ дедилар”. Бу гапнинг замирида катта маъно ётибди. Хар бир юртдошимизнинг уйига ташриф бюрадиган мехмонлар доимо хурсанд бўлишиб кетганлар. Келинг ўзбекнинг тўй хашамлари хақида бироз гаплашамиз. Агар бирон бир юртдошимиз тўй қиладиган бўлса биринчи қиладиган иши. Махалла кўйни чақириб маслахат оши қилишади.
Бу хам мехмондорчиликдир. Шу бир лаган ош атрофида тўпланган одамлар ўзларининг қиммат бахо маслахатларини тўй эгасига беришади. Ўйлашимизча шунинг учун хам маслахат оши деилса керак. Бундан ташқари бутун махалла ахли тўй эгасининг бутун камчиликларига ёрдамлашишга харакат қилишади. Иккинчи қадам энди тўйга кимларни чақириш кераклиги кўриб чиқилади. Албатта бутун қариндошлардан тортиб, махалла кўқ ва хатто кўчадан ўтиб кетаётган оддий инсонни хам тўйга айтиб таклиф қилишади. Ўйлашимизча шунинг учун хам ўзбекнинг тўйи чиройли хамда таъбга яраша бўлади.
Агар кимнингдир ўйида бирон бир марака бўлиб қолса хамма ёрдамчилар шу ерда бўладилар. Энди келинг уй ахли шу келган мехмонларни қандай кутиб олишлари тўғрисида хам гаплашсак. Албатта бу хақида кимларгадир маслахат беришимиз бироз нотўғри бўларди. Сабаби бизнинг халқимизга мехмондорчилик хақида хеч ким маслахат бера олмайди. Чунки бизнинг халқимиз мехмон кутиш бўйича кўплаб бошқа халқларга ўрнак бўла олади деган умиддамиз. Эсингизда бўлса юқорида бир мақолни сизларни эътиборингизга хавола қилган эдик. Дархақиқат хар бир мехмон кимнингдир хонадонига ташриф бюрганида, уларга нисбатан ўзгача хурмат иззат кўрсатилади.
Керак бўлса ўзларида йўқ бўлган нарсани хам, дунёнинг бир четидан бўлса хам топиб мухайё қиладилар. Сабаби шу ташриф бюрган мехмон хурсанд бўлиб кетиши учун. Мехмонларга алохида хурмат кўрсатилганлиги сабабли хам, Мехмон хаммадан улуғ хисобланади. Агар муқаддас китобга қарасак у ерда хам улуғ пайғамбарлар мехмон кутишгани хақида ёзилган. Хатто Раббимиз исо Масих хам кўп маротаба кимларнингдир хонадонида мехмон бўлганлигини кўришимиз мумкин. Масалан Заккайнинг хонадонига ташриф буюрганлигини бир эслаб кўрайлик. У бор йўғини Раббимиз ва унинг шогирдлари олдига қўйди.
Улар билан биргаликда кўплаб бегона инсонлар хам дастурхон атрофида ўтиришиб мехмон бўлишди. Натижада Заккай қилган бутун нотўғри ишларини хаммани олдида тан олиб бутун халққа ўзидаги бор йўғини бўлиб берди. Албатта Худованд унга янада барака бериб мархаматлаганлигига ишончимиз комилдир. Хурматли тинглогвчилар биз бундан шундай хулоса қилишимиз мумкин. Хар бир инсон экканига яраша хосил олади. Шунинг учун келинг хурматли тингловчилар бошқаларга нисбатан мехмондўст бўлайлик, ва Худовнднинг баракасини олиш учун харакат қилайлик. Келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.