Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Эфирда мехмондорчиликка бағишланган эшттиришларимиздан бири. Хурматли тингловчи хар биримизнинг хонадонимизга деарли хар куни мехмонлар ташриф бюради. Кимлардир айтадики агар уйимга кимдир, яъни мехмонлар ташриф бюрса хурсанд бўламан деб. Яъни бироз бўлсада зерикмай ўтираман деди. Яна кимдир мехмон кутишдан чарчаганлигини айтади. Тан олишимиз керакки шунга ўхшаган гаплар тез тез қулоғимизга чалиниб туради.
Бундан шуни хулоса қилишимиз мумкинки мезбонлар хам икки хил бўлар экан. Энди мехмонлар хақида гаплашсак. Яқинда бир дўстим гап очиб қолди. Уларнинг хонадонига бир киши яъни қариндошларидан бири мехмон бўлиб келиши хақида олдиндан огохлантирибди. Бир куни ярим тунда мен келдим мени машинанг билан кутиб ол деб илтимос қилган экан. Дўстимиз хам рад жавобини беролмай бориб кутиб олибди. Келган мехмон бир хафта дўстимизникида яшашга қарор қилиб, хар куни у учун вақт ажрата оласизларми деб сўрабди.
Дўстимизнинг айтишига қараганда хар куни келган мехмонни машинади у ёқ бу ёққа олиб бориб қўйибди. Мехмон эрталаб кўчага чиқиб кетишдан аввал тушликка овқат хам бюриб кетар экан. Устига устак сафари қариб кетиш олдидан мезбонлардан бироз пул хам қарзга олиб кейин йўлга тушибди. Хурматли тингловчи сизларга ушбу воқйани сўзлаб беришдан мақсадимиз. Мехмонлар хам хар хил бўлишини айтмоқчи эдик холос. Бу ёғига ўзингиз хулоса чиқарасиз деган умиддамиз. Хурматли биродарлар, агар сизда қаергадир мехмондорчиликка бориш истаги бўлса албатта уларнинг шароитини хам хисобга олинг деб эслатиб ўтмоқчимиз.
Агарда иложи бўлса бироз егулик харид қилиб, ёки мезбоннинг фарзандлари учун бирон бир ширинликлар олиб борсак, нур устига аъло нур бўлар эди. Албатта кимникигадир борганимизда уларга оғирлигимиз тушмаслиги керак. Сабаби ўзингизга маълум, хаммада хар хил шароит бўлиши мумкин. Албатта шу ўринда халқимизда мавжуд бўлган бир мақолни айтиб ўтишни лозим деб топдик. “ Мехмон келса эшикдан ризқи келар тешикдан “. Балким шу маъқол, келган мехмон хам ўзи билан мезбоннинг уйига бироз бўлсада егулик билан келиши кераклиги тўғрисида айтилгандир. Лекин бизнинг халқимиз ўзи емаса хам мехмонга ва болаларига едирадиган ажойиб халқдир.
Иложи борича мехмонларни хурсанд қилиб, кўнглини кўтаришга харакат қилишади. Хурматли тингловчилар мехмон кутишнинг хам ўзига яраша гашти бор. Айниқса ўзингиз ёқтирган инсонлар бўлса. Уйингизга ким ташриф бюрмасин хаммасини бирдек кутиб олишга харакат қилинг. Чунки бу Раббимизга маъқулдир. Раббимиз барча инсонларни бирдек севади ва биздан хам шуни кутмоқда. Азизлар сухбатимизни шу ерда якунлар эканмиз келгуси эшттиришларимизгача сиз билан хайирлашиб қоламиз. Худованд доимо уйингизга барака дастурхонингизга тўкинлик ато этсин.