Ассалому алайкум хурматли ради тингловчи мухлислар. Эшиттиришимизнинг азиз мухлислари бугунги эшттиришимизнинг асосий мавзусини меҳмондорчилик ҳақидаги гап билан бошламоқчимиз. Кўпинча мехмондорчилик деган тушунчада дўстларимизни ва қариндошларимизни уйларимизга таклиф қилишни назарда тутамиз. Бу инсонлар бизга яқин бўлганлиги учун уларни уйларимизда кўришни хохлаш бу табиий холдир.
Бу муносабатлар биз учун қадрли бўлганлигини Раббимиз тушунади, лекин мехмондорчилик фақат улар билан яъни ўзимизга яқин инсонлар билан бўладими? Албатта йўқ. Раббимиз бизларга хар биримизнинг эътиборимизга муҳтож бўлган бегона нотаниш инсонларга нисбатан ҳам самимий очиқкўнгил бўлишимизни амр этган эди: У Ўз айтганидек агар кимнидир уйимизга таклиф қилсак булар фақат таниш билишлар ёки бой инсонлардан иборат бўлмасин.
Аксинча, зиёфат берганимизда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақириб туришимизни хам амр этганди. Шунда сен бахтли бўласан дейди Раббимиз Исо Масих. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лекин қиёматда солиҳлар тирилганида сен бунинг қаримтасини кўрасан”. Ушбу оят Луқо Хушхабарининг ўн тўртинчи бобида ёзилган. Аслида дўст ёки қариндош уруғлар ёки таниш билишлар билан зиёфат қилишда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Оилавий ва дўстона муносабатларни сақлаш учун бундай учрашувлар жуда муҳим.
Ўйлаймизки бундан кейин хам давом этиб туриши лозим. Исо Масиҳ ўз хаёти даврида кўп вақтини камбағал ва бечора инсонлар даврасида ўтқазгандир.Албатта бундай инсонлар Раббимиз учун жуда қадирли бўлганлар. Лекин шу билан бирга У бой инсонларнинг хам уйида мехмон бўлган. Кейинчалик этибор берсангиз Раббимизнинг мехмон бўлишидан асосий мақсади битта бўлганлигини кўришимиз мумкин. Раббимиз кимнинг уйида бўлмасин. У албатта Худованднинг нажоткорлиги хақида мезбонларга хабар берган эди.
Келинг Раббимиз Ўша даврнинг бойларидан бири хисобланган инсон Заккайнинг уйида бўлган пайтини кўрайлик. Исо Масих умуман бошқа жойга кетаётган эди, лекин бир инсонни қутқариб қолиш учун яъни Заккайга нажот йўлини кўрсатиш учун Заккайнинг уйига ташриф бюрган эди. Хақиқий мехмондорчилик қилишни истаган инсонлар айниқса биродарлар. Мехмонларни танлаб чақирмаслиги лозим. Чунки Худованд Хар бир инсонга бирхил қуёш нурини сочади. Хамманинг устига бирхил ёмғир ёғдиради.
Хозирги кунда кўпчилик мехмон чақирганида олдида қандайдир мақсад бўлади. Балки кимдандир пул қарз олиб турмоқчи, ёки қандайдир яхшироқ ишга жойлашмоқчидир. Лекин мехмондорчиликдан фақат шу мақсадлар учун эмас балки оддий кимгадир Масих хақида гапириш учун фойдалансак хам бўлади. Хурматли Радио тингловчилар сухбатимиз сўнгида сизларга айтмоқчимизки. Нимаики ишни амалга оширманг хаммасини Худованд учун қилинг. Чунки У бюук. Шунда Отамиз хар биримизни янада баракалайди. Хайр омон бўлинглар.