3:00

Меҳмондорчилик 68

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Бугунги эшттиришимиз давомида мен Ғолиббек бир неча дақиқа давомида сиз азизлар билн бирга бўламан. Бугунги эшттиришимизнинг асосий мавзуси мехмондорчиликка бағишланади.Ўзбек халқи азалдан уйига ташриф бюрган мехмонларни қадирлаб келган.

Агар кимдир қандайдир марака қиладиган бўлса, бутун махалла келиб ўз ёрдамини таклиф қилишади. Бундан ташқари туй маросимларида, туйана деган яхши одат хам бор. Кимдир ўғил уйлантирса ёки қиз чиқарса, яқин инсонлар қараб туришмайди. Кимдир бироз пул билан ёрдамлашса яна кимдир, қўлидан келгунча мева чева ёки бошқа бирон тўйга керакли бўлган нарсалар билан туй эгасига ёрдамлашадилар.

Шу ерда хаммамиз хам унчалик эътибор бермайдиган нозик нарса бор.Агар биронтамиз тўй қиладиган бўлсак кимдир бизга тўйана олиб келса албатта шу нарсани бирон дафтар тутиб ёзиб қўйганимиз мақулдир. Сабаби келажакда шу инсон хам тўй маросимларини қилганида дафтаримизга қараб нима олиб келганини тезда эслай оламиз. Тўйана бу худдики қарздек гап. Мен яқинда бир биродаримизниниг тўйида бўлдим.

Тўй хақиқатдан хам ажойиб бўлди. Хар доим хам дўсту биродарларнинг бирга бўлиши ажойибдир. Тўғрисини айтадиган бўлсак тўйда фақатгина бир нарса менга унчалик ёқмади. Тўйга таклиф қилинган мехмонлар жуда кўп эди. Шу билан бирга туйда жуда кўп болалар хам бор эди. Бизга яхши маълумки болалар бор жойда кўп муаммолар хам бор. Болаларнинг шовқини бутун тўйхонани бузгудек бўлди. Тўй кичик бир ресторанда бўлиб ўтди. Лекин болалар учун қандайдир шоу кўрсатилгандек ўзимни хис қилдим.

Нахотки икки уч соатга болаларимизни ким биландир қолдиришни иложи бўлмаса деб ўзимча ўйладим. Албатта иложи бор. Масалан тўй катталар учун ва бир хонадондан асосан эр ва хотин шу тўйга таклиф қилинади. Лекин аччиқ бўлса хам айтиб ўтишни ўринли деб билдик. Албатта шу тўйга кўпчилигимиз болаларимиз билан ташриф бюрамиз. Биринчидан бу нарса тўй бошловчига унчалик хуш келмаса, иккинчидан ўзимиз хам тўйда бироз бемалол ўтира олмаймиз.

Хурматли радио тингловчи мухлис агар кимдир сизни бирон жойга таклиф қилса олдиндан ўйлаб кўринг болаларни шу жойга олиб бориш яхшими? Доимо шу саволни ўзингизга бериб борсангиз фойдадан холи эмас. Албатта болаларимизни хам ўзига чраша жойга олиб борсак бўлади. Лекин доимо олдиндан болаларимизга қайирга боришингизни ва нима бўлишини айниқса бола ўзини қандай тутиши кераклигини айтиб ўтинг. Хурматли тингловчи агар сизда шу мавзу бўйича қандайдир фкирлар бор бўлса бемалол бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланинг. Бизнинг манзил www.najot.com хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top