3:19

Меҳмондорчилик 59

MP3

Ассалому адейкум қадрли радиомухлисларимиз. Бугунги эшиттиришимизни биз муҳим бўлган мавзуларидан бирига, яъни меҳмондорчиликка бағишлаймиз. Муқаддас китобда ҳам бу ҳақида кўплаб жойларни топишимиз мумкин. Ибронийлар мактубининг ўн учинчи бобида шундай ёзилагни бор: “Меҳмондўстликни унутманглар; баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутганлар”.Энди биз тарихга қайтадиган бўлсак, қадимги дунёда меҳмондорчиликка катта эътибор берилганини кўришимиз мумкин. Масалан, яхудийларнинг бир мақоли бор эди: “Инсон бу дунёда етти фазилатнинг мевасидан ейиши мумкин ва улар унга шон-шуҳрат келтиради”, деб. Ва ўша фазилатларнинг руйхати мусофирларга нисбатан бўлган меҳмондўстликдан бошланади. Юнонларга қайрадиган бўлсак, улар ҳам меҳмондорчиликка катта эътибор берганларини кўрамиз. Маълумки, улар кўплаб худоларга сиғинишарди. Ва бош худоларига улар мусофирларинг худоси деб титулни берганлар. Бу дегани, мусофирларга ва сафарда юрадиганларга бош худонинг ўзи ғамҳўрлик қиларди.

Юнонлар пулга таклиф қилинадиган меҳмондўстилкдан жуда нафратланардилар. Қадимги дунёда яқин мунособатда бўлмаган оилаларнинг орасида яна бир қизиқ келишув бўларди. Зарур вақтда бир бирларига бошпана беришларига келишардилар.Масиҳийлар учун эса бундай меҳмондўстлик муҳимроқ рол уйнарди. Чунки юриб кезадиган воизхонлар ва пайғамбарлар кўп вақтларини йўлларда ўтказардилар. Меҳмонхоналарнинг қимматлиги ва ўша жойлардаги муҳит у ерда тунашларига йўл қўймасди. Шунинг учун Худованд айтадики, “баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутганлар”, деб.

Меҳмондўст биродарларимиз учун бу ажойиб далда ва Худонинг ажойиб ваъдасидир.Бир куни Иброҳим пайғамбаримиз чодирининг эшиги олдида ўтирганида рўпарада уч киши турганини кўрди. Уларни кутиб олиш учун олдиларига югуриб чиқим, ергача эгилганча таъзим қилди. “Ҳазратим, деди уларга Иброҳим пайғамбар, агар мендан рози бўлсанг, бандангдан юз ўгириб кетма. Бир оз сув келтирсин, оёқларингизни ювинглар, шу дарахт тагида ёнбошлаб дам олинглар. Мен бир луқма нон олиб келай. Дилингизга қувват киритиб, яна сафарни давом эттирасизлар. Бандангиз томон йўлингиз тушибди, ахир. Хўп, худди айтганидек қилавер, — деди улар.

Ва Иброҳим уларни жуда яхши кутиб олиб, улар учун хатто бузоқни ҳам сўйдирди.

Овқатланганларидан сўнг улар Иброҳимга ажойиб хабар, яъни келгуси йил йгирма тўрт йилдан кейин улар биринчи фарзандли ўғилли бўлишини уларга айтдилар. Ибтидо китобининг ўн саккизинчи бобидаги ўн олтинчи оятидан биз бу меҳмонлар фаришта эканини билиб олсак бўлади. Худди шундай воқеа Иброҳимнинг жияни Лут билан содир бўлгани тўғрисида сизлар Ўн тўққизинчи бобида ўқишингиз мумкин. Бу мавзу бўйича сизлар ўз фикрларингизни билдириб, хатларингизни йўлланглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Хайр омон қолинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top