3:28

Меҳмондорчилик 52

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимиз орқали сизларга мехмондорчилик хақида бироз маълумот бериб ўтмоқчимиз. Шу билан бирга хамма азиз юртдошларимизни кириб келган янги йил байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз.Янги йилда сиз азиз тингловчиларга омад бахт ва бойлик тилаш ниятидамиз.Янги йил бу ўзи қандай байрам? Оилавий байрамми ёки дўстлар даврасида кутадиган бай1рамларданми? Манашу кичкина савол ўзидан катта жавобни таълаб этади.

Кўпчиликнинг фикрига қарайдиган бўлсак ушбу байрам оилайий байрам сифатида қабўл қилинди. Яна бошқалар эса дўстлар даврасида ушбу байрамни кутиб олишни афзал билишади.Асосан ушбу байрамда кўпчилигимиз турли таомлар таёрлаб столимизни безашга харакат қиламиз. Гуёки уйимизга кимдир ташриф бюради. Агар стол безатилмаган бўлса худди мехмонлар кулиб кетадигандай ўзимизни хис этамиз. Хар бир хонадон албатта ўзига яраша ва имкон даражасида стол безашга харакат қилади. Агар дўстларимиз ташриф бюрсалар уларни илиқлик билан кутиб олиб бор нарсамизни улар билан бирга бахам кўрамиз.

Азизлар шу ўринда энди мехмондорчилик хақида бироз сўз юритсак. Хар бир Масихга ишонувчи кишилар учун хар бир кунимиз янги йилдек бўлса боз устига бўлар эди. Биз айтмоқчи эмасмиз хар куни стол ясатиб кимнидир мехмон қилинглар деб. Мехмондорчиликда энг мухими, уйингизга ташриф бюрган мехмонларни, инсон сифатида кутиб олидир. Тасавур қилинг биз қанчалик мехмонларни безатилган стол атрофига таклиф қилмайлик. Агар бироз чирой бермасак, хаммаси бир пул.

Келинг яна юқорида айтиб ўтилган саволларимизга жавоб қидирайлик. Шахсан мен янги йил байрамини оилам даврасида кутиб олишни афзал деб биламан. Болаларимиз учун арча ясатиб қорбобо таклиф қилишга харакат қиламан. Чунки ушбу байрамда асосан болаларимиз хурсанд бўлишини жуда жуда истарди. Келинг сизга хам бир кичик сирни очай. Келадиган қорбобо албатта ўзим таниб билган кишилардир. Албатта олдиндан хар бир оила аъзоларимиз учун совға сотиб оламан-да қорбобо билан олдиндан қачон ва қай пайтда келишини келишиб оламан.

Шундан сунг кутилмаганда қорбобо ташриф бюуриб хар биримиз учун совға салом улашади, ва шу орқали хаммамизга хурсандчилик хам улашади. Энди бир савол пайдо бўлади? Нима учун дўстларингиз билан янги йилни нишонламайсиз деган. Албатта бизникига хам кўплаб инсонлар янги йил арафасида ташриф бюришади. Кўпчилиги хатто бирга байрамни нишонлаш учун уйига хам таклиф қилишади. Лекин шахсан мен байрамда ўз уйимда болалар билан бемалол хурсандчилик қилишни афзал деб биламан. Айтмоқчиманки бировни хонадонида доимо чегараланган нимадир бўлиши мумкин. Лекин сиз азиз тингловчиларни шунга мажбўрлаш ниятим асло йўқ. Янги йилни хар бир инсон истаганича ва хохлаган жойида кутиши мумкин. Янги йилда сизларга сабр тоқат, мустахкам имон, шу билан бирга омад оилавий тинчлик тилаймиз. Яратгандан доимо хар биримизни ўз панохида асраб авайлашини сўраб бугунги эшттиришимизга якун ясамоқчимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top