Буни биз истаймизми йўқми Худодан ҳеч қаерга яширина олмайсиз, хатто коинотга учиб кетган тақдиримизда хам у ерда У мавжуд бўлиши аниқ ва ҳақиқат. Хатто дўзах деб аталадиган ерда ҳам Унга ҳаммаси аён. Хоҳлаган томонингизга боринг ва сиз Ундан беркина олмайсиз. Худодан, ўз-ўзидан ёки ўз гуноҳларидан қочишни истаган одамларни бу ҳақдаги фикр қаттиқ қўрқитади. Нима учун қочиш ўрнига ҳамма нарсани кўрадиган ва ҳаммасини биладиган Худо борлигидан қувонмаслик керак. У билан бирга бўлиш доимий марҳаматдир.
Ўтирганингизда ҳам, юрганингизда ҳам, кетаётганингизда ҳам Самовий Дўстингиз сиз биландир ва сиз ёлғизликни ҳис қилмайсиз. Сиз бунга ишонинг ва бу ҳақиқат сизга сиз муҳтож бўлган тинчликни беради. Унинг марҳаматисиз, кучисиз ва донолигисиз ҳеч қачон бахтли бўла олмаслигингизни унутманг. Ҳар қанча ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз ҳам ва қанчалик узоққа кетсангиз Худо доим сиз томонда, сизни етаклашга ва ҳимоя қилишга тайёр. Қоронғу кечанинг ажойиб зулмати ёки оғир вазиятларнинг, ёвузликнинг ва ночорликнинг даҳшатли зулмати бўлмасин, бу зулмат ҳеч қачон сизни Ундан яшира олмайди.
Ҳеч нарса Унинг ҳимояси ва меҳрибонилигидан сизни йироқлаштира олмайди. Худо нурни зулматдан ажратган ва Унинг учун шу нарсалар бир хилдир. Худонинг ўткир нигоҳи она қорнидаги зулматни ҳам кўра олади. Сиз туғилгунингизча Худо сизнинг танангиздаги: суякларингизни, боғламларингизни, асаб тизимингизни ва қон томирларингизни ривожланишини кузатган. Муқаддас Руҳ забурда одам пайдо бўлиши, ҳақида Яратувчининг мўъжизали маҳоратидек баён этади. Одамзод танаси буюк Қурувчисининг ажойиб режаси бўйича у босқичма-босқич ривожланиб боради. Охирги босқичлари якунланганда, бола туғилиш учун тайёр бўлади. Бироқ бола туғилиши билан Худонинг ташвиши тугамайди.
Сизнинг ҳаётингиз давомида Унинг сиз ҳаққингиздаги фикрлари юксалган. Самовий Ота Ўз фарзандлари ҳақида ўйлаганидек, ҳеч қайси она ўз боласи ҳақида ташвишланмайди. У сингари ҳеч қандай одамлар сиз билан қизиқмайдилар ва агар У сиз ҳаққингизда доимий ўйласа, баъзан одамлар сиз ҳаққингизда унутиб қўйишлари хам мумкин.Ухлаётганингизда ҳам Худо сиз билан, ва кечаси ёки эрталаб уйғонганингизда ҳам сиз У билан бўласиз. Забур китобида шундай гапларни ўқишимиз мумкин. «Ҳали ҳам Сен билан биргаман».
Довуд Худонинг доимий борлиги ва меҳрибонлигини онгига сингдириб юборганлиги ҳақида гапиради. Агар эрта тонгдан ўзингизни ибодат билан Унга топширсангиз, доимий Худо билан бирга эканлигингизни унутманг. Ҳақиқатдан Худованд У одамларнинг фикрини китоб ўқигандек ўқийди дейиш мумкин. Худо сизнинг фикрларингизни сизнинг оғзингиздан чиқаётган сўзлар каби яхши билади. Доим ва ҳамма жойда Худо Ўз халқи билан бирга бўлади. Худонинг фарзандлари ҳақидаги ташвиши уларни бешикдан қабргача кузатади. У билан ҳамма нарса ҳақида гаплашинг ва У сизга қандай йўл тутишингизда ёрдам беради. Балки У сизнинг муаммоингизни ҳал қилмас, лекин унга нисбатан муносабатингизни албатта ўзгартиради. Худованд ёр бўлсин.