3:10

Худо билан муносабатнинг ривожи

MP3

Салом азизлар. Масиҳга ишонмайдиган Масиҳийлар айбдорлик, мажбурият ва жазодан қўрқиб бўйсунадилар деб ўйлайдилар, лекин тескариси тўғридир. Биз кечирилган ва эркин бўлганимиз учун севгидан келиб чиқиб бўйсунамиз ва бўйсунишимиз катта хурсандчилик келтиради! Исо шундай дейди, “Отам мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар. Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим.” (Юҳанно 15:9-11)

Эътибор берган бўлсангиз, Исо бизлардан Унинг Отасига бўлган муносабатдек муносабат қилишимизни ҳоҳлайди. Унинг Отаси билан муносабати бизнинг Унга бўлган дўстлигимиз учун намунадир. Исо ҳар бир ишни севгидан келиб чиқиб Отаси айтганидек бажарди. Ҳақиқий дўстлик пассив эмас; у фаолдир. Қачонки Исо бизларга бошқаларни севиш, муҳтожларга ёрдам бериш, бор бўлган нарсаларимизни бўлишиш, ҳаётимизни тоза сақлаш, кечиримли бўлиш ва бошқаларни Унга олиб келишни айтганида бизни севги дарҳол бўйсунишга етаклайди. Биз Худо учун “буюк ишлар” қилишга ҳаракат қиламиз. Аслида, биз кичик ишларни севги билан бўйсунишдан келиб чиқиб бажарсак, Худо кўпроқ хурсанд бўлади. Буни бошқалар пайқамаслиги мумкин, лекин Худо буни билади ва улуғлаш ҳаракати сифатида қабул қилади.

Буюк имкониятлар ҳаётимизда бир марта келиши мумкин, лекин кичик имкониятлар ҳар куни атрофимизни ўраб олади. Ҳаттоки ҳақиқатни гапириш, мулойим бўлиш ва бошқаларга далда бериш каби кичик ҳаракатлар орқали Худонинг юзида табассум бўлишига сабаб бўламиз. Худо ибодат, куйлаш ва қурбонликларимиздан кўра оддий бўйсунишни қадрлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нима Худони кўпроқ мамнун қилади: куйдириладиган қурбонликми ёки Унинг овозига бўйсунишми? Қурбонлик келтиргандан кўра бўйсуниш афзалроқдир.”(1 Шомуил 15:22)

Исо Ўзининг хизматини ўттиз ёшида Яҳё томонидан чўмдирилгандан сўнг бошлади. Ўша вақтда Худо самодан гапирди: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман.” (Матто 3:17). Худо қадрлайдиган нарсани қадрлашни танлашимиз шарт.

Шу дўстларнинг ишидир – бошқасига муҳим бўлган нарса ҳақида ғамхўрлик қиладилар. Қанчалик Худога дўст бўлсангиз, шунчалик У ғамхўрлик қиладиган нарсага ғамхўрлик қиласиз, қайғурадиган нарсаларга қайғурасиз ва унга шодлик келтирадиган нарсалардан мамнун бўласиз. Павлус ушбу мисолларнинг энг яхшисидир. Худонинг кун тартиби унинг кун тартиби ва Худонинг жафоси унинг жафоси эди: “Мен сизларни Худонинг рашқи билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим.”(2 Кор. 11:2). Довуд ҳам шундай ҳис қилган: “Сенинг уйингга бўлган рашқим менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати менинг бошимга тушди” (Забур 68:10).

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top