3:37

Худонинг марҳамати дунёвий бойликдан мухимроқдир 9

MP3

“Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради” Сулаймоннинг ҳикматлари 14:12. Инсон, Худованд у учун Муқаддас Китобда ёзганларидан юз ўгиришга қарор қилса, у бу ҳақида абадий афсусланади. Агар биз бутун дунёга эга бўлсак, ўлганимиздан кейин эса Худодан абадий ажралсак, бунинг бизга қандай фойдаси бор? Ҳеч ким бу ҳақида гаплашишни ёқтирмайди. Ҳар доим биз кўпроқ нарсаларга эга бўлишни ва Худо ҳақида камроқ ўйлашни хоҳлаймиз.

Худованд эса бизга Ўз Каломи орқали гапиради. У, биз Унга бўйсунишимизни ва ишонишимизни хоҳлайди. Шундай имонли дўстларимизхам борки уларнинг хаёлида фақат бойлик орттириш. Дунёга хаддан ташқари берилаш ва ундаги бойликларни ортидан қувиш, яхшиликка олиб келмайди. Келинг хурматли биродарлар Мўқаддас китобдан бир мисол келтириб ўтамиз. Ибром Худога ишонди. У тоғ устида баланд жойда туриб Лутга, унинг кўзига яхшироқ бўлиб кўринган ерни танлашга имконият берди. Лут юриш онсон ва моллари учун сершира ўт бор теккисликка тушиб борди.

Инсонларнинг назарида, ерни бўлиб олишда Ибром худди ютқазгандек кўринарди. Нарсаларнинг сиртида биз кўролмайдиган ҳақиқатни Худованд кўради. Лут Ибромдан ажралгандан сўнг Худованд Ибромга гапирди ва бутун Канъон ерини беришни ҳамда ундан буюк халқ вужудга келтиришни яна ваъда қилди. “Ана, шу сен кўриб турган мамлакатнинг ҳаммасини Мен сенга ва зурриётингга абадий бераман. Сенинг зурриётингни ернинг қумидек кўпайтираман. Агар бирон киши ернинг қумини санай олса, сенинг зурриётингни ҳам санаб бўлади” Ибтидо 13:15,16.

Худованд Ибромга, унинг ёлғиз фарзанди туғилишидан олдин ҳам, унинг авлоди юлдузлар каби кўп бўлишни ваъда қилган эди. “Сўнг Ибромни ташқарига чиқариб: осмонга қараб юлдузларни санай олсанг, сана, — деди. Ва қўшиб: — Мана сенинг авлодинг ҳам шунчалик кўп бўлади, — деди. Ибром эса Худовандга ишонди ва шу тариқа оқланди” Ибтидо 15:5,6. Ибром Худовандга ишонди. Худованд ваъда қилган нарсалари бажариб бўлмайдиганга ўхшарди. Ибром эса, Худованд уларга фарзанд беришига ва унинг зурриётидан Халоскор юборишига ишонарди. Ибром Худога ишонганлиги туфайли, Худованд уни гуноҳи йўқ деб қабул қилди.

Ибром гуноҳкор эди, лекин Худога ишонганлиги учун Худо уни солиҳ одам сифатида қабул қилди. Бироқ Иброҳим ҳам биз сингари Одам Ато авлодидан гуноҳкор одам эди. Худованд Ибромда нима топди? Уни солиҳлиги учун мукофотлашга Худони мажбур қилган нарса нима эди? Нима учун Худованд Ибромни, яъни гуноҳкорни қабул қилди? Худованд Ибромни оқлашининг ёлғиз сабаби – Ибром Худога ишонганлигида эди. Нимага Худованд Ибром учун буни қилди? Чунки Ибром Худога ишонди! Ибром, гуноҳлардан ўзини қутқаролмаслигини биларди. Лекин у, уни шайтондан, гуноҳдан ва ўлимдан қутқара оладиган Халоскорни Худованд юборишига ишонарди. “Ибром тўқсон тўққиз ёшга кирган эди. Худованд унга зоҳир бўлиб деди: мен Қодир тангриман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин. Худованд биздан хам шуни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top