MP3

““Тоғлар титраб, тепаликлар жойидан силжиганда ҳам Менинг сенга бўлган мухаббатим ўзгармайди, тинчлик ахдим бузилмайди”, — дейди, меҳрибон Тангирингиз.” Ишаё 54:10.

Ассалому алайкум биродарлар. Соғ-омонмисиз? Ҳар доимгидек Муқаддас Каломни чуқурроқ ўрганиш ниятида бўлганлар диққат қилиб, суҳбатимизни тингласин. Ҳаётимизда турли хил ўзгаришлар бўлади. Ҳеч нарса абадий қолмайди. Атрофимиздаги шароит, ҳолатлар, ўзгаради. Вақти-вақти билан дўстларимиз, муносабатлар ўзгаради. Ҳеч нарсани бир ҳолатда ушлаб қололмайсиз. Бир куни ҳар доим ўзим тушлик қиладиган кафега кириб, тушлик буюртирдим. Кейин эса кафе эгасининг ҳол ахволини сўрадим. Официант кафе эгаси алмашганини айтди. Буни эшитиб, аввалги кафе эгасига ачиндим. Иштаҳам йўқолди. Кўчага чиқар эканман: «Эй Худо, ҳеч нарса муқим эмас. Ҳаётимдаги ҳамма нарса ўзгариб кетяпти. Ҳамма нарса мўрт.”, дедим. Ишхонамга қайтар эканман, Худонинг мулойим сўзларини ҳис қилдим: “Мен сени ташлаб кетмайман, Сендан асло воз кечмайман.” Ҳақиқатдан ҳам атрофимизда ҳамма нарса ўзгариши мумкин, аммо Худонинг сиз-у-бизга бўлган мухаббати ҳечам ўзгармайди.

Бугун Худо билан муносабатни ўстириш рукнидаги суҳбатимизда Худованднинг мухаббати ва унинг бизга бўлган раҳм-шафқати ҳақида суҳбатлашамиз. Раҳм-шафқат сўзи Иброний тилидаги racham деган сўзни англатади. Бу сўз «тинчлантирмоқ, ардоқламоқ, ота-онадай қаттиқ яхши кўриш, раҳмдил, меҳрибон бўлиш” деган маъноларни билдиради. Оналар бу туйғуни яхши биладилар. Чунки жажжигина чақалоқларгина шундай ҳис-туйғуни уйғотади. Она фарзандини кўргач, унга нисбатан чуқур муҳаббатни ҳис қилади, уни ардоқлаб, авайлаб ўстиради. Одатда руҳшунослар ота-оналарга ўсмир ёшидаги фарзандларига ёш болага муносабатда бўлгандай муносабатда бўлмасликни тайинлашади. Бундай муносабат болани эркин ҳис қилишига, ўз ҳолича бирор бир иш қилишига ҳалал беради.

Агар раҳм-шафқат деган сўзга қайтадиган бўлсак, бутун ҳаётимиз давомида Худованд ўша — оналар ўз чақалоқларига нисбатан ҳис қилган туйғуни сақлаб қолади. Нима учунлигини биласизми? Чунки у ҳеч қачон бизни кетишимизга йўл қўймайди. Худо Ундан алоҳида яшашимиз учун ўстрираётгани йўқ. Худо шоҳлигидаги оиламизни ташлаб кетишимиз учун ўстираётгани йўқ. У бизни Ўз оиласига маҳкам боғлаш учун ўстираяпти. Забур 135 санони ўқиганмисиз? Агар ўқимаган бўлсангиз ўқинг. Ўқиган бўлсангиз китобни очиб яна бир бор ўқиб олинг. “Худовандга шукур қилинг, У олижанобдир, абадийдир инояти!” Худованд Яратувчи, У Ғолиб, У раҳмдил. 135 санода жуда кўп ҳақиқатлар ёзилган. У қўлларини чўзиб, кимларнидир қутқаради, кимларнидир ҳалок қилади. У саноқсиз йўллар билан ҳаракат қилади. Унинг биз одамлар орасида ишлаш усуллари ўзгаради бироқ… Муқаддас Каломда ёзилганига кўра биз шундай ҳулосага келамиз. Унинг ишлари ўзгаради, бироқ муҳаббати ўзгармайди.

Шоҳлар кўтарилади ва тушади. Бойлар келиб кетаверади, бироқ Унинг муҳаббати ўзгармайди. Баъзан ҳасталиклардан шифо топганмиз, баъзан эса йўқ. Шундай бўлса ҳам Унинг бизга бўлган муҳаббати ўзгармайди. Ҳаётингизда Худованд ишлаган дамларни эсланг. Ҳар сафар Худованд муҳаббати билан ҳаётингизда ишлаганида ёддан чиқармаслик учун ёзиб қўйинг. Римликларга 8 боб 38-39 оятларни эсланг: «Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.” Бу ҳақиқат ёдингизда бўлсин. Кейинги суҳбатимизда ҳам шу мавзуни давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top