Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Сухбатимиз бошида сиз азиз тингловчиларга шуни маълум қилмоқчимизки бугунги эшиттиришимиз болаларимиз хақида бўлади. Кўпчилик айтадики болалар гунохсиз туғилади деб. Лекин Муқаддас китоб бу фикрнинг аксини бизга айтади. Муқаддас китобнинг Забур китобида шундай деб ёзилгани бор: “Онам мени гунох ичида туққан экан”.
Ушбу оятдан билишимиз мумкинки болалар хам гунох ичида дунёга келишар экан. Агар фарзандларингиз ёш бўлса бир эътибор беринг. Улар кўп жахил қилишни ва ўзи хохлаган ишларни ота онасига бажартиришни яхши кўришади. Агар рад жавобини берсангиз йиғлаб ўз хохишини амалга оширишга уриниб кўришади. Раббимиз Исо Масих Матто китобининг 18 бобида болалар хақида кўп гапиргани бизга маълум. У ерда айтилишича Худованд ёш болаларнинг хам халок бўлишини истамас экан. Матто китобини 18 бобини 14 оятигача ўқиб тахлил қилиб кўринг.
Ишонамизки Каломни ўқиган пайтингизда Худованд кўп янгиликларни очиб беради. Хозирги кунда якшанба мактаблари кўплаб топилади. Анашу мактабларда рухий таълим олаётган болалар хам кўплаб топилади. Азиз ота оналар якшанба мактабида ўрганаётган дарслар етарли деб ўйлаётган бўлсангиз, ўйлашимизча хато бўлади. Агар хар бир ота она Худованд олдидаги ўз ота ва оналик вазифасини англаб болалари билан жиддий машғулотлар олиб борса Худованд шу болаларни янада баракалайди. Агар фарзандингиз Раббимиз Исо Масихни ўз нажоткори деб билган бўлса.
Уларни рухий ўсиши учун ёрдамлашинг. Муқаддас китобни тушуниши учун кўмаклашиб туринг. Доимо бирга ибодатда бўлсангиз Худованднинг мархамати янада ёғилади. Худовандга ишонган болаларда хам кўплаб муаммолар бўлиши аниқ. Шайтон доимо уларни танлаган йўлидан қайтаришга уринади. Биз унинг манашу васвасаларига қарши тура олишимиз лозим. Ва болаларимизни хам олдиндан шунга таёрлаб борсак нур устига аъло нур бўлар эди. Болалар имонлилар оиласида туғилган бўлса албатта яхши.
Чунки бундай уйдаги атмосфера ўзгача. Лекин болаларни рухий ахволини доимо кузатиб турган яхшироқ. Бола хақиқатан хам Худога ишонганми ёки кимдир айтгани учун Масихга ишондими. Буни билиш катта ахамиятга эгадир. Баъзи пайтларда бизнинг хаёлимизда болалар Масихга ишонгандек кўриниши мумкин. Аслида эса бу шунчаки Масихий инсонларни ёки болаларни хаётига тақлид бўлиши хам мумкин. Шунинг учун доимо болаларимизни рухий ахволини билиш хар бир ота она учун жуда мухим.
Агар болаларимиз Масихга ишонган бўлсалар, уларда тезда ўзгариш бўлишига мажбурламанг. Лекин маълум вақт ичида хеч қандай ўзгариш бўлмаса, бу жиддий хол. Демак ота она ўз фарзанди учун қолаверса бошқа болалар учун доимо ибодатда бўлиши керак. Келгуси эшттиришимизгача хайр саломат бўлинглар.