3:07

Болаларнинг ўсишига ёрдам 195

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи ота-оналар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Ҳурматли болажонлар, бугунги эшиттиришимиз айнан сизлар учун тайёрланган.

Худованд биз яшаб турган оламни яратган. У шу билан бирга сен ва мени ҳам яратган. У ҳамма нарсага қодир, ягона ва чексиз муқаддасдир. Сен ҳам Худо учун аҳамиятлидирсан. У сени чексиз севади. Лекин шунга қарамай, битта жиддий муаммо бор.

Гуноҳ бу — катта бир деворга ўхшайди, у сен билан Худони ажратиб туради. Бундан ташқари, гуноҳни яна шундай тушунтириш мумкин. Гуноҳ бу — сен Худованднинг истаги бўйича эмас, аксинча, сен ўзинг хоҳлагандек ҳаракат қилишингдир. Албатта, ҳаммамизга ўзимизнинг ҳаётимизни ўзимиз бошқаришимиз жуда ёқади.

Муқаддас калом айтади: “Аммо шаккоклигингиз сизни Эгамиздан айирди, гуноҳларингиз сабаб Унинг юзини кўра олмайсиз, овозингизни эшиттира олмайдиган бўлдингиз.” Ишаё китобининг 59 боби 2 ояти.

Ана шу гуноҳ туфайли сен Худони яқиндан била олмайсан. Гуноҳнинг охирги жазоси эса, сен бир умр Худодан ажралиб қоласан. Лекин бир ажойиб Хушхабар ҳам бор. Худованд сени шу ажралишдан қутқариб қолиш учун Ўзининг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни шу ерга, ер юзига юборди.

Худо юборган Ўғли эса инсон қиёфасида кирди ва ер юзида ўттиз уч йил ҳаёт кечирди. У ер юзида яшаган пайтда бирон марта гуноҳ қилмади. У доимо Худонинг айтганларига қулоқ солар эди. Лекин Худо шундай қарор қилди: Исо Масиҳ сени гуноҳларинг учун ўлиши керак эди.

Уни одамлар тутиб олишиб, хочга михлаб ўлдиришди. Барча одамларни ва шу жумладан сендаги гуноҳлар ҳам Раббимиз Исо Масиҳнинг устига осиб қўйилган эди. У шу гуноҳлар учун хочда қон тўкиб ўлди. Унинг Ўзи ҳеч қандай гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, биз инсонларнинг гуноҳларимиз учун У шундай ўлимга Ўз истаги билан борди ва ўлди.

Лекин орадан уч кун ўтгач, Худованд Исо Масиҳни яна қайтадан тирилтирди. 1 Коринфияликларга мактубининг 15 боби 3 ва 4 оятларида шундай оятлар ёзиб қўйилган: “Мен Худодан қабул қилганимни, дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди”.

Раббимиз Исо Масиҳ шундан бери тирик ва ҳозир ҳам осмонда Шоҳ каби бутун ер юзини бошқариб турибди. Ҳурматли радио тингловчи болажонлар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз ва Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, бизнинг: dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўланг. Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top