Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио орқали ғойибона учрашиб турганлигимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали Худованднинг каломидан сизлар билан бўлишмоқчимиз. Шундай одамлар борки, улар ҳамма Масиҳ номи билан тавба қиладиган гуруҳлар битта буюк жамоат – Дунё Жамоатига бирлашишини истайдилар. Бу одамлар бундай қадам Юҳаннодан Хушхабарнинг 17-бобидаги Масиҳнинг ибодатига жавоб ва унинг амалга ошиши эканлигига ишонтирадилар.
Улар албатта хато қиладилар. Биз шундай деб ўйлаймиз ва сизлар хам шу фикримизга қўшиласизлар деган умиддамиз. Худога ишониш орқали диний гуруҳларнинг бирлашиши ягона ташкилотни ҳосил қилади, лекин ҳеч қачон руҳий бирлаштира олмайди. Ҳақиқатни олиб қараганда Исонинг ибодатига аллақачон жавоб берилган. Худонинг фарзандларини бирлаштирадиган бирлик: «битта Худо, битта имон, бир марта чўмиш», — ҳақиқат бўлиб қолган ва у ҳақиқий Жамоатнинг ҳақиқий аъзоларини шундай боғлаб турадики, у ҳар қандай ташкилотлардан устун келади.
Барча жамоатларни битта жамоага бирлаштириш ҳақидаги бундай суҳбатлар сизларни ҳайрон қолдирганми? Унинг ҳимоячилари бу Юҳаннодан Хушхабарнинг 17-бобидаги Исонинг илтимосини амалга ошириш эканлигига ишонтирсаларда, бундай бирлик сохта эканлигини ҳис қилганмисиз? Исонинг буюк «олий руҳонийлик ибодати» зиёфат охири ва шогирдларининг Гетсимания боғига келишлари оралиғида айтилган. Баъзилар эса у зиёфат вақтида бутун гуруҳ олдида айтлиганлиги ҳақида гапиришади. Бошқалар эса, шогирдлари билан Гетсимания боғига кетаётганда Қидрон сойидан ўтаётганларида айтилган деб ҳисоблайдилар, лекин қандай бўлишидан қатъий назар Муқаддас Китобнинг бу қимматли жойи Нажоткорнинг юрагини бизларга очиб беради.
Раббимиз Исо Масих албатта Ўзи хақида ибодат қилади. Ушбу ибодат намунасини сиз Юҳанно мактубининг ўн еттинчи боби биринчи ва саккизинчи оятларида кўришингиз мумкин. Исонинг ибодати қисман Унга берилган вазифани бажарганлиги ҳақидаги Ота олдидаги ҳисоботга ўхшайди Унинг вақти-соати яқинлашарди, У эса чуқур қониқишни ҳис қиларди .Бир неча дақиқадан кейин Яҳудо ва маъбаднинг қўриқчилари боққа келишади ва Уни хибсга олишади. Шунда хочдаги ўлими билан якунланадиган Унинг азоб чекадиган вақти бошланади. Бу гуноҳ ва иблис устидан ғалаба қозониб, Унинг улуғланадиган вақти эди.
У хар биримизга бериш кучига эга бўлган абадий ҳаёт ҳақида гапирганда Исо уни Отани ва Ўғлини, яъни Худо томонидан юборилган Масиҳни шахсан билиш деб атайди. Абадий ҳаётнинг маъноси жуда муҳимдир, чунки у нафақат абадий мавжуд бўлишни, балки Исо Масиҳ орқали Худо билан мулоқотда бўлишни билдиради. Исо Масиҳга ишониш орқали Отага келганларгина Уни бу ерда берилган маънода билишади.Исо Ўз Отасини ўлими, қайта тирилиши ва юқорига кўтарилиши билан улуғлайди, чунки Ота Унга буюрганларини бажаради ва бу ерда У бу иш якунланганлигини кўради . Хурматли радио тингловчилар. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинг.