3:15

Воизлик 76

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сиз азизлар учун таёрланган эшттиришларимиздан бири ва мен Ғолиббек микрафон қаршисида. Барча инсонларнинг характерлари ўзига яраша бўлади. Хаётда шундай инсонлар учрайдики, доимо нимадандир нолигани нолиган. Бъазида у етишмаса баъзида бу етишмайди. Бундан ташқари доимо ибодатхонадаги олиб борилаётган хизмат хам шундай кишиларни хеч қачон қониқтирмайди. Балким уларнинг фикрлари хам қайсидир даражада тўғридир.

Лекин шу нолиш орқали улар ўзларини бошқалардан ажратиб қўяди. Хурматли радио тингловчи мухлислар агар сизларда хам шунга ўхшаш одат бор бўлса хозироқ Худованд олдида тавба қилишингиз мумкин. Худованд билан бирга бўламан, Унинг мархаматига сазовор бўлишни истайман деган биродарлар юқорида айтиб ўтган иллатлардан холи бўлиши керак. Сабаби Худованд хар бир инсоннинг юрагини тоза кўришни истайди.

Келинг азиз мухлис тавротдан Мусо пайғамбар ва исроил халқининг нолиши оқибатида нималар содир бўлганини кўриб чиқайлик. Худованд Мусони исроил халқини қулликдан озод қилиш учун танлаган эди. Мусо эса Отамиз Худованд айтганидек қилди.Нихоят исроил халқи Мисрдан қулликдан озод бўлди. Бошида хаммаси маълум бир режа асосида бораётган эди. Уларни Худованд туну кун бошқариб борар эди. Кунларнинг бирида исроил халқи Мусога шундай деб нолишди.

Сен бизларни манашу чулда ўлиб кетишимизни истайсанми? Аслида биз Мисрда қулликда бўлган пайтларимиз хам яхши эди. Қорнимиз тўймасада овқатланиб турар эдик. Сен бизларга нима бердинг? Қандай ношкурлик. Аслида Худованд уларни хамма нарса билан таминлаган эди. Фақатгина исроил халқи, юрагини Худованд олдида тозаламаган эди холос. Шундай бўлсада Отамиз уларга гушт егиси келган пайтда, бедана гушти билан таминлади.

Бу гушт тури хозирги кунда энг қиммат бахо гуштлар туридан бири хисобланади. Бундан ташқари уларга нон егиси келган пайтда нон берди. Чанқаган пайтларида эса чўл ердан сув берди. Бу Худованднинг инсонларга бўлган чин севгисини ифодалайди. Шунга қарамасдан исроил халқи нолишдан тўхтамас эдилар. Шунда Худованд уларни жазолашга қарор қилди. Натижада Исроил халқи чўлда бир неча йиллар давомида айланиб юрди. Барчаси ношкурлик қилгани учун халок бўлишди.

Хурматли радиомиз мухлислари Юрагимизни Худованд олдида тўғрилигини текшириб кўрайлик. Биз нолиганимиз билан хеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Хаммаси Худованднинг қўлидадир. Нолишимиз натижасида эса ўз кайфиятимизни бузамиз. Бошқалар билан бўлган муносабатимизга эса путр етади. Бундай нолиш ўрнига шу инсонлар учун доимо тоат ибодатда бўлайлик. Шундай йўл билан кимнингдир ўзгариши осонроқ кечади деб ўйлаймиз. Азизлар шундай қилиб бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимиз орқали сиз азизлар билан учрашгунча хайрлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top