3:32

Раббимизнинг туғилиши 9

MP3

Исо подшоҳ Ҳирод даврида, Яҳудиянинг Байтлаҳим шаҳарчасида туғилганидан кейин, шарқдан Қуддусга мунажжимлар келди. Бундай Хуш хабар кўплаб инсонларга нажоткор хақида ажойиб хабарни олиб келганди. Улар яъни мунажжимлар: -Яҳудийларнинг подшоҳи бўлиб туғилган бола қаерда? – деб сўрадилар. Ўша даврларда Яхё Чўмдирувчи ваъз қила бошлаганида Худонинг Шоҳлиги яқин эканлигини эълон қилди. Рабби Исо ҳам айнан худди шу хабарни олиб келди. Ўзининг ер юзидаги хизматининг якунланишидан бирмунча вақт олдин, Эскин Аҳддаги пайғамбарликнинг бажарилиши учун Масиҳ Ўзининг Шоҳ эканлиги ҳақида эълон қилди.

“Бу содир бўлганларнинг ҳаммаси пайғамбарга ваҳий бўлган, ушбу оят бажо келиши учун рўй берди: “Сион қизига айтингиз-ким: бир моча эшакка миниб, хўтикка мингашиб камтарона, сенинг Подшоҳинг келар ёнингга”. Исроил ҳалқи Ундан юз ўгирди, ва У “Яҳудийларнинг Подшоҳи” сифатида хочга михланди. Ундан юз ўгиришларини олдиндан била туриб, Рабби Исо Масиҳ Ўзининг яҳудийлар ҳам, мажусийлар ҳам кирадиган Маъбадни қуриш истаги ҳақида эълон қилди. “Шу нуқтан назардан энди на юноний бор, на яҳудий; на суннатли бор, на суннатсиз; на жоҳил бор, на маданиятсиз; на қул бор, на озод.

Зеро Масиҳ ҳамма нарсадир ва ҳамма нарсададир”. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар”- деб ёзилган галатияликларга мактубида.“Ўзиникиларнинг ёнига келди У, лекин Ўзиниклар Уни қабул қилмади. Хозирги биз яшаётган даврда хам худди шундайдир. Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. Масиҳни Муқаддас Китобда Ибодатхонанинг боши деб атамайдилар. Уни “Бош” деб атайдилар. Унинг Ўзига тегишли бўлганлар устидан тўла ҳокимиятга эга эканлиги ғоят равшан. У – Унга бўйсуниш лозим бўлган Худованддир.

“Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради”.Раббимиз Исо Масих биз яшаётган хаётни тўллиқ бошқариб туради. Фақат Масиҳнинг душманларигина Унга ҳақли суратда тегишли бўлган мутлақ ҳокимликни инкор қиладилар. Масихнинг душманлари эса ким? У бу ҳақда масалда айтган эди: “Ҳолбуки, асилзоданинг ҳамшаҳарларни уни ёмон кўришар экан.

Ҳамшаҳарлар унинг орқасидан элчилар юбориб: -Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз, — деб айттирибдирлар”. Хозирги кунда хам одамлардан айнан шу оятни эштимаётган бўлсакда. Шу ояти баъзида бўлсада амалда ишлаётганини кўришимиз мумкин.Шу оят орқали юқорида айтилган фикримиз ўз исботини топади. Эски Аҳднинг ҳам, Янги Аҳднинг ҳам пайғамбарликларида ифода этилган Худонинг мақсади ана шундай. “Ва Эгамиз бутун ер юзининг Шоҳи бўлади; ўша куни эгамиз ҳам, Унинг исми ҳам – ягона бўлади”. Масиҳнинг ер юзига иккинчи марта шонли келиши эса Хаммасига тўлалигича чек қўяди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top