3:01

Худо кимлигини аниқ тушуниш керак

MP3

Салом азизлар. Инсон ҳаётидаги ҳар бир муаммо — унинг Худо ҳақидаги нотўғри тушунчага бориб тақалади. Сизнинг Худойингиз қанчалик катта бўлса, муаммоларингиз ҳам шунчалик кичкина бўлади. Худойингиз қанчалик кичкина бўлса, муаммоларингиз ҳам шунчалик катта бўлади. Бу ниҳоятда оддий. Агар сизнинг Худойингиз катта бўлса, муаммо бўлиб кўринган ҳар бир вазият имкониятга айланади. Борди–ю Худойингиз кичкина бўлса, ҳар бир муаммо тўсиққа айланади. Ҳар бир шогирд, биринчидан, Худо кимлигини ва иккинчидан, ўзининг кимлигини аниқ тушуниши керак. Сиз ким эканингизни билмай туриб, ҳеч қачон Худонинг Кимлигини тушуна олмайсиз. Шу билан бир қаторда, Худонинг Кимлигини билмай туриб, ўзингизнинг кимлигингизни ҳам била олмайсиз. Бу икки тушунча бир–бири билан чамбарчас боғлиқдир. Худонинг Кимлигини ва ўзимизнинг кимлигимизни биз Ишаё китобининг 40 бобидан топишимиз мумкин.

Бир овоз шундай ҳайқирмоқда: “Саҳрода Эгамизга йўл ҳозирланг, Чўлда Худойимизга тўғри йўл очинг. Ҳар бир жарлик юксалади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади, Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади.

Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади, Бутун жонзот биргаликда буни кўради. Ҳа, Эгамиз Ўз оғзи билан шуни айтди.”

Муқаддас Китобда ёзилишича Худо Ўзини аён қиладиган улуғвор Худодир. Сокин вақтимизнинг моҳияти ҳам шу: Худонинг салобатини кўриш, Унинг улуғворлигидан баҳраманд бўлишдир. 4–оятда ёзилишича, Худо биз билан мулоқотда бўлиш учун ҳар қандай тўсиқни олиб ташлади. Сўнгра, ёзилишича, Худо бизга Ўз улуғворлигини зоҳир қилди ва бу бизнинг ташаббусимиз эмас, балки Худонинг ташаббуси эди. Масиҳийлик дунёдаги бошқа эътиқодлардан ўз ноёблиги билан фарқ қилади, чунки масиҳийликда биз Худони эмас, Худо бизни қидиради.

Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади.

Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда. Чўпон каби У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади,

Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради.

Бир томондан Худо ўта қудратли, бошқа томондан эса ўта меҳрибон эканлигига эътибор беринг. Бизнинг Худойимиз қудратли Худодир, ахир, У бутун борлиқни яратган (Ишаё 40:26, 28). Довуд пайғамбар Забурда У ҳақда шундай деган: “Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан.” (Забур 32:6). Ҳар қандай модда энергиядан мавжуд бўлганини бизга илм–фан ўргатади. Ҳақиқатан ҳам, Худо бутун коинотни Каломининг қудрати билан яратган. Унинг Сўзи яратгувчи энергиядир. Ишаё китобининг 40–бобида Худо қўйларни боқаётган чўпон қиёфасида тасвирланган. Худо бизни боқиб, бизга ғамҳўрлик қилишини биз айнан шу оятлардан билиб оламиз. Муҳтожликларимизни қондиришни Худо Ўз зиммасига олган. Бизга йўл кўрсатишни У Ўзининг вазифаси деб билади. Раббимиз иноят ва севгиси барангизга ёр бўлсин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top