Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимиз орқали, Раббимиз Исо Масих хақида сизлар билан бўлишмоқчимиз. Ўйлаймизки бугунги въаз барчамизга манзур бўлади.Хар бир Масихга ишонувчи киши яхши биладики Раббимиз Исонинг хочдаги ўлими муносабати билан У барча гуноҳкорлар учун фақатгина ўлибгина қолмай, уларнинг нажот топиши учун Ўз хизматини тўла-тўкис охиригача етказганини ҳам тушуниш ғоят муҳимдир.
Муқаддас Китоб бўлмиш Инжили шарифнинг кўпгина оятлари бу ажойиб ҳақиқат ҳақида гувоҳлик беради. Келинг шкндай оятлардан айримларини биргаликда ўқиб кўрайлик, масалан: “ Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим”- деб ёзади Юҳанно китобининг 17:4; “Исо сиркани татиб кўргач: “ Амалга ошди!”-деди-ю, бошини эгиб жон берди” дейилади Юҳанно 19:30. “Масиҳ эса гуноҳлар учун битта қурбонлик бағишлагандан кейин, Худонинг ўнг томонида абадий ўтириб олди” деб ёзади Ибронийларга мактубининг 10:12 ояти.
Хурматли радио тингловчи мухлислар келинг, У Голготада амалга оширган ишлар ҳақида бир дақиқа бўлса-да уйлаб кўрайлик. Раббимиз хожда азоб чекиб ўлим топганида, Шахсан Ўзи учун эмас ёки қайсидир миллат вакиллари учун эмас хамма учун қурбонлик келтирди. Раббимиз ўлим топган пайтда Қонуннинг барча талаблари қондирилган эди. Бу хақида Мўқаддас китобингиздан Римликларга мактубининг 3:31ни ўқиб кўришингиз мумкин. Бу ердан шуни билишимиз мумкинки қонун мутлақ бўйсунишни ёки ўлим билан жазоланишни тақозо этар эди.
Гуноҳкорлардан ҳеч бири қонунни бажара олмади, шунинг учун уларнинг ҳаммаси ўлимга сазовор эди. Нажоткор улар ўрнига Ўзини ўлимга бағишлади. Бироқ одамлар Нажоткорни қабул қилганларида қонун улар қаршисида кучсиздир. Шу юсинда гуноҳ жазоланди. Гуноҳкорларни уларнинг гуноҳларидан озод қилиш йўли топилган эди. Шу туфайли улар Худонинг ҳузурига кира оладилар. Масиҳнинг оқлаш хизмати бутун дунёнинг гуноҳлари учун раҳм-шафқатдур. Бу, барча одамлар эмас, фақат Унга ишонганларгина нажот топади, деганидир.
Унинг иши шундай қиймат ва қудратга эгаки, У Ўзи орқали Худо даргоҳига келувчиларни доимо қутқара олади. Ва, ниҳоят, Худонинг муҳаббати Унинг муқаддаслигига путур етказмай гуноҳкорларга ёғдирилиши мумкин. У гуноҳкорларга нажот беришнинг адолатли йўлини топди. Масиҳ оқланиш ишини бундай ажойиб бажаргани сабабли гуноҳкорнинг бунга бирон нарсанинг қўшимча қилишига ҳожат йўқлиги энди тушунарли. Жоннинг самога қайтиши учун зарур бўлган ҳамма нарса бажариб бўлинган.
Биз Худонинг инъомини имон билан қозонмоғимиз керак. Бажарилган ишга биз ҳеч нарса қўша олмаймиз. Нажот топмаган одам Худодан абадий ҳаёт инъомини олиш учун ҳеч нарса қилиши керак эмаслигида қувончли ҳақиқат мужассамдур. Азиз радио тингловчи шунинг билан бугунги сизлар учун таёрланган въазимиз ўз нихоясига етди, сизлар билан хайирлашар эканмиз, оилангизга тинчлик тотувлик, тилаб қоламиз.