Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азизлар, ер юзида инсонлар орасида разиллик ва қаҳр-ғазаб борган сари ошиб бормоқда.
Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Албатта, ягона жавоб Худовандга итоатсизликда. Ер куррасининг қай бир жойига кўз ташламанг, бугун ҳақиқатни гапираётганимизга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Масалан, ер куррасининг асосий қисми билан тамомила алоқаси узилган Тинч океанининг чекка бурчагида жойлашган майда оролларда яшовчи одамлар ҳам кўпинча Худовандга итоатсизлик қилишади десак ёлғон бўлмайди.
Бугунги кунда улар ҳам қаҳр-ғазаб ва бутпарастликка ботганлиги барчамизга маълумдир. Иблиснинг яъни шайтоннинг излари барча жойда мавжуддир. Ҳатто туб аҳоли қанчалар билимсиз бўлмасин, улар ҳам доимо гуноҳга яқин бўлиб келганлар.
Наҳотки, гуноҳдан ҳоли бўлган бирорта ҳам эркак ёки аёл топилмаса? Бегуноҳ ва олижаноб инсонлар наҳотки йўқ бўлса?
Худованднинг буйруқларини тўла бажо келтириб, бутунлай бегуноҳ яшаш мумкин эканлигини исботлаган бир неча инсон наҳотки топилмаса? ЙЎҚ! Бирорта ҳам йўқ. Энг муқаддас саналган масиҳийларнинг ҳаёти ва таржимаи ҳолига бир назар ташланг-а. Диққат қилинг, энг яхши ва энг буюк масиҳийлар ўзларининг гуноҳларини чуқур ҳис этишган.
Улар ўз нуқсонлари учун оҳ-нола чекиб, қайғу ила зорланганлар. Улар бир овоздан ўзларини гуноҳкор деб ҳисоблаганлар. Улар муқаддасликка қанчалар интилсалар, шунчалик мўмин бўлиб, ўзларини паст тутганлар. Улар қанчалар художўй бўлсалар, шунчалик ўзларининг фақир эканликларини ҳис этиб, шон-шуҳратни ўзларига эмас, балки Масиҳга берганлар.
Юқорида келтирилган далиллар бизни қандай хулосага олиб келади? Инсон табиатининг нақадар бузилганлиги унинг бу аҳволдан ўзини ўзи ҳеч қачон қутқара олмаслигини исботлайди. Инсоният бундай аҳволдан қутулишга муҳтождир. Лекин гуноҳкор инсон ўзини ўзи ҳеч қачон қутқара олмайди. Инсониятнинг нажот топиши қутқарувчисиз, боз устига қудратли қутқарувчисиз умидсизликка дучор бўлади.
У воситачи, гуноҳларни юва оладиган, ҳимоячи бўлиши керакки, токи биз каби гуноҳкорларни муқаддас Худованднинг назарида Унга мақбул қила олсин. Мен Исо Масиҳдан бошқа ҳеч кимда бундай сифатларни топа олмаяпман. Инсонлар учун само буюк Нажоткорсиз, Худо мавжуд бўлган олам қудратли Ҳомийсиз, абадий ҳаёт мангу Қутқарувчисиз, бир сўз билан айтганда, нажот топиш Масиҳсиз умуман бўлиши мумкин эмас.
Келинг ҳурматли радио тингловчи мухлислар, шундай ҳаёт кечирайликки, бизни кўрган ёри биродарларимиз ҳақиқатдан ҳам художўй инсон эканлигимизни билиб олсинлар. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.