4:07

Худонинг бошқаруви

MP3

“Сўнгра Худованд Ибромга яна хитоб қилиб ― Бу ерга эга бўлишинг учун Мен, Худованд сени халдейларнинг Ур шахридан чиқарганман, — деди.” Ибтидо 15:7.

Худованд хар бир кишининг хаётида абадий мақсад қилар экан, Ўзи танлаганларнинг хаётида Ўз мақсадларини намоён қилади. Уларни ўзи бошқаради. Иброхим пайғамбарнинг хаётини оладиган бўлсак, у хали халдейларнинг Ур шахрида яшаётганидаёқ, Худованд уни чақирди. Бу биринчиси эди. Исонинг издоши Стефан уни тошбўрон қилишларидан олдин: “ Эй эрлар биродарлар ва оталар тингланглар. Отамиз Иброхим Хорон шахрига кўчиб ўрнашишидан аввал, хали Месопотамияда бўлганида, улуғвор Худованд унга зохир бўлди.”, — деган эди. Кейинроқ Иброхим пайғамбарнинг ўзи бунга гувох бўлди. Худо унга: «Бу ерга эга бўлишинг учун Мен, Худованд сени халдейларнинг Ур шахридан чиқарганман”, — деди. Иккинчи марта эса Худованд Иброхим Хоронда бўлганида чақирди. Аммо икала холатда хам Иброхимни Худованд чақирган эди.

Бизнинг тушунишимизча, Иброхим Худовандни изламаётган эди. Худо уни излаётган эди. Бу эса хақиқат. Бу хақида Муқаддас КАлом хам бизга гувохлик беради. Худованд Иброхимнинг хаётида ишлаётган эди. Биз Иброхимнинг Худованд чақиришидан олдинги хаёти хақида жуда оз нарса биламиз. Аммо қолган хаёти эса Муқаддас Каломда акс эттирилган. Иброхим пайғамбарни чақирганида Худованднинг юраги қандай бўлганини биласизми? Бу хақида хам Муқаддас КАломдан билиб олишимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай сўзлар бор: «Зеро Худованд ер юзидан қидирмоқда. У юраги Худовандга садоқатли бўлганларни қидиради.” Ёки бўлмаса бошқа бир жойда: “Худованд Ўз кўнглидагидан одамни қидирди”, деб ёзилган. Худованд Ўз мақсадига кўра бирор кимни танлаганида ўша одамнинг юрагига хам қарайди. Худованд танлайдиган одам садоқатли, юраги ишонч ва имонга тўла одам бўлиши керак. Худовандни бутун қалби, бутун жони, бутун онги ва қуввати билан севадиган одам бўлиши керак. Чунки Унинг мақсадини амалга ошириш учун шундай одам керак.

Худованд танлаган инсон У билан бахслашадиган, Унга итоатсизлик қиладиган ва баъзида Унинг йўлидан четга чиқиб кетадиган одам бўлиши мумкин, аммо Худованд учун унинг юраги мухим. Юраги Худовандга садоқатли бўлганларни Худованд Ўз мақсади йўлида ишлатади. Иброхимнинг хаётига қайтадиган бўлсак, У Худовандни изламаган. Худованднинг Ўзи уни топди. Унинг Худованд чақиргандан сўнгги хаётини кўрадиган бўлсак, хар доим Худованд унинг хаётини бошқарганини кўрамиз. У хаётида сиз ва биз қилишимиз мукин бўлган хатоларни қилди. У хотини Сорайнинг гапига кирди, яъни Худованд унга: “Сен билан Соронинг фарзанди бўлади”, деб ваъда берганига қарамай, Сорога қулоқ солди. Баъзида биз хам Худовандга эмас, бошқаларнинг маслахатига қулоқ соламиз. Худованднинг жавобини кутмаймиз, ёки бўлмаса ўз билганимизча иш тутамиз. Муқаддас Каломда Иброхим пайғамбарнинг бир неча марта алдаганини кўрамиз. У алдади, гунох қилди, аммо Худованд барибир уни ёлғиз қолдирмади. У хато қилган бўлса хам Худованд унга ёрдам берди. Иброхим албатта ўз хатосини англаган. Унинг бутун хаётида Худованд унга қалқон, нажоткор, химоячи бўлди.

У хаёти давомида Худо билан муносабат қилишни ўрганди. Унга яқинлашишни, Унга нималар манзур бўлишини билиб олди. У хали халдейларнинг Ур шахрида бўлганида тирик Худованд хақида хеч нарса билмаган бўлиши мумкин, аммо шундай бўлса хам у Худовандга қулоқ солди, Унга эргашди, Унга ишонди. Худованд эса унинг хаётини охиригача бошқарди. Биз хам Худованд хақида хаёт давомида аста-секин билиб оламиз. Бизда Муқаддас Калом бор. У орқали биз Худованднинг сифатларини билиб олишимиз ва Худованд билан мулоқот қилишимиз мумкин. Зарур пайтларда ундан далда олишимиз хам мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top