4:03

Қумдаги хазиналар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Хар биримиз ўз хаётимизда турли хил қийинчиликларни бошимиздан кечирамиз. Бугунги сухбатимиз анна шундай қийинчиликлардан бири бўлган юракдаги сахро хақида бўлади. Хаётимизда гуллаб яшнаган ва оби хаётдан тўйиб ичган пайтларимиздан сўнг ўзимиз билмаган холда сахрога тушиб қоламиз. Атрофга назар ташлаймиз. Мен қаердаман ўзи? Атрофимдаги нарсалар нима? Бу саволлар хар биримизнинг хаёлимиздан кечади. Шундай холатга тушиб қолганимизда фикрларимизни бир жойга тўплай олмай, шубха ва чалкашликлар билан аста-секин қадам ташлай бошлаймиз. Хўш қаерга бораман? Қайси йўлдан юрай? Сиз хаёт йўлингизда шундай холатга тушганмисиз? Сиз кетаётган сўқмоқ, сизни ўзингиз кутмаган жойга олиб борганми? Балки айнан хозир ўшандай жойда тургандирсиз? Сахронинг қоқ ўртасида қаерга боришни билмай, бошингиз қотиб тургандир? Балки ўз ўзингиздан «Бундай жойда қандай юраман?”, — деб сўраётгандирсиз?

Агар шундай бўлса, сизнинг юрагингизга бироз қувват бериш учун ва мана шу яккаланган саёхатдан эсон омон ўтиб олишингизга ёрдам берадиган баъзи бир хазиналар хақида гапириб бермоқчиман. Мен бу хазиналарни ўзимнинг мана шундай саёхатим давомида қумликлар ичидан топганман. Ха, ха, асло ажабланманг. Қумликлар орасида хақиқатдан хам хазина бор. Бироқ улар қумнинг юзасида ётмайди, уларни осонгина топиб хам бўлмайди. Хаммамиз учун хам хаётнинг бир нечта сахролари бор. Баъзилари узун баъзилари эса қисқа. Баъзиларимиз учун бундай сахро бир неча минг километрларга чўзилади. Баъзи бир сахролар ўзимизнинг қилган ишларимиз туфайли бошимизга келса, бошқалари эса синов тариқасида бошимизга келади. Хаётимиздаги бундай сахролар бизга ожизлик, оғриқли ёлғизлик, хосил бермаслик каби холатларни келтиради. Бу саёхатнинг одатда чеки йўқдай кўринади. Кўзингиз илғаган жой борки, бари чўл ва сахро. Бундай пайтда сиз қаерга кетаётганингизни билмайсиз, хеч қандай белги ёки кўрсатма йўқ. Хатто Худодан бирорта аломат хам йўқ.

Биз қуйида санаб ўтадиган холатларнинг хар бири мана шундай сахродаги холатни келтириб чиқариши мумкин: Оилавий хаётдаги кескин ва фожеали ходисалар… Чуқур муносабатлар бузилганда…. Қаттиқ хасталик… Янги ва ғалати маданиятга тушиб қолганда… Хаётдаги режалар бутунлай тескарисига кетганда… Рухий хосилнинг йўқлиги… Бизни тарк этмайдиган хафалик, умидсизлик кайфияти…

Жуда кўп ёш оналар, бевалар, фарзандсиз эр-хотинлар, бўйдоқлар, турмуши бузилганлар хаммаси мана шундай сахрони бошларидан кечиришади. Жазирамада куннинг қоқ ўртасида, сахрода қаерга боришни билмайдиган холат уларнинг хар бирида бўлади. Аммо сизларга бир нарсани айтмоқчимиз. БУндай холатларда Худованднигн чуқур мақсадлари бор – бундан хеч хам шубхаланманг. Ўша чўлда адашиб қолиш мумкин бўлган қумликлар ўртасида хам Худовандимиз хар бир кишини шахсан бошқаради, хатто Унинг бошқарувини сезмасак хам. Биласизларми сахро ва қумликларнинг қоқ ўртаси Худовандни учратадиган еримиздир.

ХА, бундай асло хайрон бўлманг. Шу ерда Худованд сизни, бизни шахсан ўзгартиради. Чиқиш китобини ўқийдиган бўлсак, у ерда Мусо пайғамбар хақида шундай ёзилган: “Мусо…қўй-эчкиларни сахронинг ғарб томонига хайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Хоревга бориб қолди. Бирдан …Эгамизнинг фариштаси Мусога зохир бўлди.” Кўряпсизми, айнан сахрода Худованд билан учрашди. Сахро қийинчилик ва синовларнинг рамзидир. Эгамизнинг Ўзи мана шундай бепаён ва дахшатли илонлар ва чаёнларга тўла, бир томчи сувсиз, қуриб ётган ерда бизга гапиради. Бу нарсаларни бошингиздан кечираётган экансиз, бунда Унинг алохида бир мақсади борлигини билинг. Сахро бу бизни Ўзи билан боғлайдиган жой. Хўшеа пайғамбарнинг китобида шундай ёзилган: «Мен уни сахронинг ичкарисига бошлаб бораман ва юмшоқлик билан унга гапираман.” Айнан шу ерда У Ўзининг чуқур ва шахсан сизга тегишли мухаббатини кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top