MP3

Сокин вақт Масиҳийлар кундалик ҳаётининг сиридир. Сокин вақтни астойдил ўтказувчи Масиҳийни Раббимиз билан алоқаси кундан-кунга мустаҳкамланиб боради. Ибтидо 19:27 да шундай ёзилган: “Эрта билан Иброҳим йўлга чиқиб, Худованд рўпарасида турган ўша жойга борди”. Эрталабки сокин вақт учун Иброҳим пайғамбар яхши ибрат бўла олади. У эрта билан турди. Имонли кишига бу яхши намуна бўлади. Уни Худо билан учрашадиган маҳсус жойи бор эди. Бизда ҳам шундай бўлиши керак. У Худонинг олдида туриб, Унинг гапиришини кутган. Бизнинг жисмоний танамиз ривожланиши учун овқат, қуёш нури ва машқларни талаб қилади. Рухий ҳаётимиз ҳам вақти-вақти билан эмас, балки Масиҳийча ҳаётимизнинг ҳар бир кунида озиқланишга муҳтож. Забур 5:4 да Довуд шундай деган: “Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон”. Исо тонгда эмас, баъзан тун бўйи ҳам ибодат қилган. Сокин вақтни ҳар куни қилишимиз учун Исонинг ўрнаклари ҳамда қадимги Масиҳийларнинг тажрибалари бизга далда бўлади.

Сокин вақт ўтказишдан мақсад нима? Сокин вақтнинг асосий мақсади Худога эргашишдир. Худо биздан шундай муносабатни ҳоҳлайди. Отамиз биздан ҳар куни Унга топинишимизни истайди. Шунинг учун кечқурун вақтида ухланг. Қатъий кўрсатмаларга амал қилинг, бу учун Худо сизни баракалайди. Калом ўқиш ёки ибодат қилишдан олдин совуқ сувда ювининг ёки иссиқ қаҳва ичинг. Агар турган жойингизда сизни уйқу босса, жойингизни ўзгартиринг. Ёки юриб баланд овоз билан ибодат қилинг, шунда уйқунгиз очилади. Муқаддас Каломни ўқиётганингизда бошқа нарсаларни бир четга йиғиштириб қўйинг. Ибодатингизнинг ҳаммаси ўзингизнинг бағишловларингиз ёки содиқлигингиз ҳақида бўлмасин. Сокин вақтда Муқаддас Рухнинг баракалари ва бошқарувини изланг. Каломдан ўқиганларингизга бўйсунишни ўрганинг. Сокин вақтда мунтазам Калом ўқиш учун вақт ажратинг. Каломни ўқиш ва мулоҳаза қилиш учун тинч жой танланг. Худовандга умид қилинг. Қилган режангизга кўра имон билан ўқинг.

Сокин вақтингиз иҳтиёрсиз бўлиб қолишдан сақланинг. Худованднинг рухи қаерда бўлса, озодлик ҳам ўша ерда бўлади. Иложи бўлса сокин вақтни ҳар куни бир вақтда ўтказинг. Режангизга мақсад қўйинг, вақтнинг ярмини Калом ўқишга, ярмини эса ибодат қилишга ажратинг. Баджаҳл бўлманг. Агар рухингиз тушса, ибодатни давом эттиринг. Каломдан ўқиган оятлар асосида ибодат қилинг. Бу эса ҳар куни ҳар хил ибодат қилишга ўргатади. Худони олқишлаш ва ибодат учун асос сифатида Каломдан фойдаланинг. Ҳақиқий ибодат кўп вақт ва тартибни талаб қилади. Ибодатингиз оддий ва чин юракдан бўлсин. Худо билан, худди фарзанд отаси билан гаплашгандек гаплашинг. Ибодатга берилган жавоблар учун Худога раҳмат айтишни унутманг.

Сизнинг сокин вақтингиз шайтонга қарама-қарши эканинг шайтон яхши билади. Бу эса кундалик жангга сабаб бўлади. Агар сиз бир тонгни қўлдан берсангиз, яъни сокин вақт ўткзамасангиз, бу албатта муваффақиятсизлик эмас. Хатоларингизни тан олинг ва албатта кечириласиз. Шайтон сизга ёмон ишларингизни элатиб, Худога маъқул эмассан, деган пайтларда, уни келажакда нималар кутаётганини унга сиз ҳам эслати қўйинг. Муққаддас Рух сизга ўзингиз бир вақтда бажара олмайдиган ишларингизни эслатади. Диққатни жамлаш ҳақиқатан қийин бўлади. Ғалаба қилиш учун хочдаги қон ва тирилишнинг қудратли кучи ҳақида фикр юритиш керак. Кичкина болалар баъзан ота-оналарга муаммо бўлишлари мумкин ва ота-оналар режадан ташқари иш қилишга мажбур бўладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top