“Бу дунёда хамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, хар бир ишнинг ўз вақти бор” Воиз 3:1. Ассалому алайкум қадрли ва севимли биродарлар. Биз қанчалик шошмайлик, қанчалик хохламайлик хар бир нарса ўз вақти соати билан содир бўлади ва бизга берилади. Ёмғир ёғишининг хам, буғдой пишишининг хам ўз вақти бор. Шундай экан биз минг уринмайлик, минг шошмайлик бунга хеч қандай ўзгартириш киритолмаймиз. ХАр биримизнинг хаётимизда у ёки бу нарсанинг тезроқ амалга ошишини, бирон бир холатнинг тезроқ тугашини хохлаймиз. Инсон табиати шошқалоқ. У хаётида содир бўладига хамма нарсани тезлаштиргиси келади. Мен сизларга бир воқеани айтиб берай. Бир оиланинг бошига ташвиш тушди. Бир куни кечга яқин оила бошлиғини кимдир кўчада чақирди. Оила бошлиғи шу кетганча уч кун йўқолиб кетди. Аёли ва болаларининг қидирмаган жойи қолмади. Хеч ким кўрмаган, хеч ким билмайди. Аёл болаларини бировга қолдириб икки кун излади. Албатта бу пайтда Худованддан ёрдам сўради, аммо бир нарсани тушунмаган эди.
У хамма ишни ўз қўлига олиб, эрини қидириб топишга қарор қилди. У бу ишни Худовандга топширмади. У Худога: « Худойим нега бунча секин харакат қиласан?”, — деб нолиган эди. У икки кун куни билан қидира-қидира, охири учинчи куни йиғлаб ХУдовандга илтижо қилди. Хаммасини Худовандга топширди. Ўзининг қўлидан хеч нарса келмаслигини тан олиб, Худовандан ёрдам сўради. Ўша куни тушга яқин эрининг дўсти хабар келтирди. Ўша кеча эса эр хам уйга қайтди. Бундан шу нарсани хулоса қилишимиз мумкин. ХАр бир нарса Худованд режалаштирганидай бўлади. ХАр бир нарсанинг бошлашининги хам тугашининг хам ўз вақти бор. Бизнинг рухий хаётимизда хам шундай. Биз Худованд йўлида комилликка тезда эриша олмаймиз. Комилликка эришишнинг қисқа йўли йўқ. Биз Худода ўсишимиз учун йиллар керак бўлади. Масихга ўхшаш сифатларга эга бўлишда шошма шошарликка йўл қўйиб бўлмайди.
Худованднинг Каломида шундай ёзилган: «Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масихнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман”.Масихнинг уммати бўлиш бу Унга муносиб ва тўғри келиш жараёнидир. Бу давр давомида бизнинг ички сифатларимиз Уникига яқинроқ бўлиб боради. Аммо савол туғилади, рухан етукликка эришиш нега шунча кўп вақтни олади? ГАрчи Худованд бизни бир лахзадаёқ ўзгартириб қўйишга қодир бўлса хам, У бизни аста-секинлик билан ўзгартиришга қарор қилган.ХУдованд Исроил халқига ваъда қилинган ерни оз-оздан эгаллаб боришни буюрганидай, биз хам рухий хаётимизда етукликка оз-оздан эришиб борамиз. Рухан етукликка эришишнинг бунчалик кўп вақт талаб қилишига бир нечта сабаблар бор: биринчиси биз жуда секин ўрганамиз. БИр нарсани ўрганишимиз учун баъзан қирқ эллик марталаб такрорлашимизга тўғри келади.
Худо бизни ўзимиздан хам кўра яхшироқ билади. Иккинчиси, хали билмаган жуда кўп нарсаларимиз бор. Баъзида кишилар рухшунос хузурига бир неча йилллик муаммолари билан бориб шундай дейдилар: “Менда шундай муаммо бор, аммо бу муаммони хал қилишингиз учун бир соатгина вақтим бор холос”. Улар деярли бир умр томир отиб, кишининг ички дунёсини эгаллаб олган муаммони бир пасда хал бўлишига ишонадилар. Бизнинг деярли хамма муаммоларимизнинг ва эски одатларимизнинг томири шунчалик чуқур экан, булардан бир пасда халос бўлиш хақида ўйламасак хам бўлади. Буларни йўқ қилиш учун вақт керак бўлади. Биз ўзимиз хақимиздаги хақиқатни тан олишга қўрқамиз. Ундан ташқари ўсиш кўпинча оғриқли ва қўрқинчли бўлади. Ўзгаришларсиз ўсиш бўлмайди. Ўзгариш бор жойда қўрқув ва йўқотишлар хам бўлади. Йўқотишлар бор жойда эса оғриқ бўлади. Эски одатларни йўқотиб янгиларини шакллантириш учун хам вақт керак. Чунки инсоннигн характери унинг одатларига боғлиқ бўлади. Азизлар бу мавзуни кейинги сухбатларимизда яна давом эттирамиз. Унгача Худованд сизга ёр бўлсин!