3:16

Худога қандай қилиб дўст бўлиш мумкин?

MP3

Салом азизлар. Исо шундай деган, “Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.”(Юҳанно 15:15). Ушбу оятдаги дўст сўзи одатий таниш бўлишни эмас, балки яқин ва ишончли муносабатни билдиради. Ушбу сўз тўй маросимидаги энг яхши киши ва шоҳнинг энг яқин, ишончли дўстларига нисбатан ҳам ишлатилган. Шоҳ саройида, хизматкорлар шоҳ билан маълум масофада турганлар, аммо шоҳнинг янг яқин дўстлари доираси яқин муносабат, тўғридан тўғри келиш ва ишончли ахборотларга эга бўлганлар. Ўша Худо мен билан яқин дўст сифатида ҳоҳлашини тушунишим қийин, лекин Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У сиз билан муносабатга оташин Худованддир.”(Чиқиш 34:14).

Худо бизни Уни чин қалбимиз билан билишмизни жуда ҳоҳлайди. Аслида, У коинот тарихини яратаётганда, биз Унинг дўстлари бўлишимиз учун ҳаётимизнинг ҳар бир икир чикирини яратди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзотни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб пайпаслаб бўлсада, Мени қидириб топинглар деб буюрмоқда.” (Ҳаворийлар 17:26,27). Худони таниб билиш ва Уни севиш бизнинг энг катта имтиёзимиз ва билиниш ва севилишимиз Худонинг энг катта шодлигидир.

Худо шундай дейди, “Агар кимки мақтанмоқчи бўлса, Мени тушуниши ва билишидан мақтансин…. Бу нарсалар менга ёқимлидир.”(Йеремия 9:24) Ҳар ерда мавжуд, кўринмас ва мукаммал Худо билан чегараланган, гуноҳкор инсон ўртасидаги дўстликни тасаввур қилиш қийин. Бунга нисбатан Устоз шогирд, Яратувчи яратилганлар ёки Ота бола муносабатларини тушуниш осонроқдир. Лекин Худо мени дўст сифатида ҳоҳлаши нимани билдиради? Муқаддас Каломдаги Худо дўстларининг ҳаётига қараб, биз Худо билан дўстликнинг олти сирини ўрганамиз. Сиз Худо билан ҳар ҳафтада жамоатга бориш ёки ҳатто ҳар куни сокин вақт ўтказиш орқали яқин муносабат ўрнатолмайсиз. Худо билан дўстлик У билан барча ҳаётий тажрибаларингизни бўлишиш орқали қурилади.

Албатта, ҳар кунлик сокин вақт ўтказиш муҳимдир, лекин У жадвалингиздаги учрашувдан кўпроқ нарсани ҳоҳлайди. У ҳар бир фаолиятга, ҳар бир суҳбатда, ҳар бир муаммода ва ҳаттоки ҳар бир фикрда иштирок этишни ҳоҳлайди. Сиз ҳозир нима қилаётганингиз ёки ўйлаётганингиз ҳақида Худо билан суҳбатлашиш орқали У билан кун бўйи узлуксиз ва тугамас суҳбат қура оласиз. Бозорлик қилаётганда, машина ҳайдаётганда, ишлаётганда ёки ҳар кунлик ишингизни бажараётганда “Узлуксиз ибодат қилиш” Худо билан мулоқотни билдиради. “Худо билан вақт ўтказиш” У билан ёлғиз қолиш деб ўйлаш умумий нотўғри тушунчадир. Албатта, Исо кўрсатиб берганидек, сиз Худо билан ёлғиз вақтга муҳтожсиз, аммо бу фақатгина сизнинг уйғоқ вақтингизнинг бир қисми холос. Сиз қилишингиз мумкин бўлган ҳар бир иш агар Худони бунга таклиф қилиш ва Унинг ҳузурини ҳис қилиш орқали бажарилса, бу “Худо билан вақт ўтказишдир”.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top