MP3

Руҳий ҳаёт бизнинг энг асосий ҳаётимиз. Дунёда яшаётган бўлсак ҳам унга бегонамиз. Биз бутунлай Худога тегишлимиз. Шу сабабли Худонинг бизга берган Муқаддас Руҳи ёрдамида Руҳ амри билан яшашимиз лозим. Римликларга 8:5 оятда: «Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.” Демак илоҳий фикр қилиш учун илоҳий Руҳ амри билан яшашимиз лозим. Илоҳий фикр фақат ХУдодан келади. Орамизда илоҳий фикр қилишни истайдиганлар анчагина бўлса керак. 1 Коринфликлар 2:11 оятда: “…Худонинг ўйларини ХудонингРуҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди…” деб ёзилган. Демак Худонинг фикрларини билишимиз, унинг биздан нима хоҳлаётганини билиш учун Илоҳий Руҳ амри билан яшаш ва илоҳий фикр қилишни ўрганишимиз керак экан. Яна Муқаддас Каломда: «Бунинг устига Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади. ”Илоҳий Руҳ Худонинг йўлида оғишмай юриш учун бизга ёрдам беради. Бизга берилган топшириқларни аъло даражада бажаришимизга кўмаклашади. Бизга берилган топшириқлардан бири тинчлик ўрнатувчи бўлишдир. ТИнчлик ўрнатувчилик иши қандай. Уни қандай бажаришимиз керак? Бу ҳақида билиш учун диққат билан тингланг. Исо Матто 5:9 оятда: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур”, деган эди. Демак Тинчлик ўрнатувчилик иши бизнинг Худо фарзандлари сифатидаги ишимиздир. Ҳар доим уришганларни яраштирадиган. Бошқалар орасидаги муносабатларни яхшилайдиган, ҳар қандай вазиятни тинч йўл билан ҳал қиладиган кишилар бўлишимиз лозим. Агар биз тинчлик ўрнатувчи бўлсак, Худонинг номи улуғланади. Агар биз Худонинг фарзандлари бўла туриб гуноҳ қилишда давом этсак, жанжалкаш, ва муносабатларни бузадиган кишилар бўлсак, Худонинг номи ёмонга чиқади. Биз Отамизни уятга қўйган бўламиз. РУҳан ўсишимиз учун доимо Худо билан муносабатда бўлишимиз, китоб ўқиб, тинимсиз ибодатда бўлишимиз керак. Аммо тинчлик ўрнатувчи бўлишни хоҳласак, руҳий ҳаётимизда ўсиш томон бир қадам қўйган бўламиз. Биз ҳаётимиз давомида Худонинг амрларини бажариш, Унга бўйсуниш орқали руҳан шаклланиб ўсиб борамиз. У бизга бажарилиши қийин бўлган ишларни буюраётгандай, туюлса ҳам, аслида Худойимиз биз қилолмайдиган ишни бизларга бермайди. У бизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билади. У бизнинг кучимиздан ортиқ нарсани бизга раво кўрмайди. Тинчлик ўрнатиш ишини бизларга берибдими, демак шу ишни қила оламиз. Фақат бу учун хоҳиш, интилиш бўлиши керак. Доимо Худодан тинчлик ўрнатувчи бўлишингизни сўранг. У сизга керак пайтда қулай имконият беради. Сиз Унинг сиз учун берган иродасини бажарасиз, Отамиз эса улуғланади. БУндан ортиқ бахт борми биз учун?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top