4:25

Рухий ўсишимиз қандай бўлади?

MP3

Худонинг танланганлари ва абадий хаётга умидвор бўлишга чақирилган биродарларга Худонинг тинчлиги ва мархамати бўлсин! Азизлар бугун Иброхим пайғамбарнинг хаётига ва унинг қандай ўсганлигига назар ташлаймиз. Шу билан бирга хар биримиз ўз хаётимизга диққатимизни қаратамиз. Иброхим пайғамбарнинг Худо билан қадам ташлаган вақти эсингиздами? Ибром Худога бўйсунди. У биринчи ишини ишонч ва бўйсуниш билан бошлади. Биз хам Исо Масихга ишониб Унинг қурбонлигини қабул қилган пайтимизда, юрагимизда ишонч ва бўйсуниш бор эди. ШУндайми? Ўшанда биз Худо билан қадам ташлашни бошладик. Худо Ибромни Ўзининг “дўсти” қилиб шакллантириши жараёнида унинг хаётидаги хеч бир пайт Ибтидо 15 боб 1 оятида ёзилганидай ќаяжонли ва рухга тўла бўлмагандир. “Бу ходисалардан кейин Худованд Ибромга вахий орқали каломини юбориб: — Эй Ибром қўрқма, Мен сенга қалқонман. Сен учун мукофот ғоят катта бўлади, — деди.” Худованд хар сафар Ибомга Ўзини намоён қилар экан, Ибромнинг юраги кучли ва дадилроқ бўлар ва Худога яна хам кучли интиларди.

Худо хар сафар Ибромга кўринганида Ибром Худонинг фарзанд хақидаги ваъдасига яна хам ишончи ортарди. Ибромнинг ўша ваъдага бўлган ишончи кучлироқ бўларди, чунки у Худо билан кўпроқ мулоқотда бўлаётган эди. Худо Ибромга «Сен учун мукофот ғоят катта бўлади”, — деганида, Иборм дархол ўша ваъдани Худога эслатди. Бизнингча унинг ўрнида бўлган хар биримиз хам шундай қилган бўлардик. Хақиқий имон ваъда бажарилгунга қадар мавжуд бўлади. Узоқ пайтгача ваъданинг бажарилмаслиги имонни заифлаштиради. Ибтидо 15 боб 3 оятида Ибром Худога: «Сен менга нима берасан, мана мен фарзандсиз кетаётирман…” – дейди. Ибром бу гап билан ўзининг ишонмаётганлигини эмас ишончини кўрсатган. У фақат ўша ваъдани Худога эслатиб қўймоқчи эди. Ундан ташқари Худованд унга ўша ваъда хақида айтишини хохлаган эди. Худо Ўз хизматкорининг юрагини кўриб, унга ўз ваъдасини тасдиқлади. У осмондаги юлдузлар ва ердаги қумга ишора қилди. Ибромнинг авлодлари мана шунча кўп бўлиши керак эди. Биз эса унинг фарзандларимиз.

Биз хам хаётимизда Худонинг турли ишларини, ажоиботларини, мўъжизаларини кўрганмиз. Агар ортга қарасак, Худованд бизнинг хаётимизда нималар қилганини кўришимиз мумкин. Худованд бизнинг хаётимизда қилган ишларини асло унутмаслигимиз керак. Тез- тез ортга Худованднинг ишларига назар ташлаб турсак, Унинг бугун хам хаётимизда шундай ишлаётганига амин бўламиз. Азиз биродарлар хаётингизда Худо билан бўлган муносабатни иложи бўлса бир дафтарга ёзиб боришингизни маслахат берамиз. Мен ўз хаётимда бўлган бир воқеани айтиб берай. Бир куни мен китобларни тахлаётиб орасидан бир қоғоз топиб олдим. БУ қоғозда мен саккиз-тўққиз ой олдин ёзган ибодатлар рўйхати бор эди. Унда мен болаларим учун икки қаватлик кроват ва яна бошқа нарсалар учун ибодатим рўйхати бор эди. Шунда мен Худованднинг ибодатларимга жавоб берганини кўрдим. Мен ўша қоғозни топиб олганимда Худованд менинг ибодатларимга аллақачон жавоб берган эди. Энг ёмони шундаки, мен шундай ибодат қилганимни унутиб қўйган эди. Хар биримизда шундай бўлиши мумкин. Биз ибодат қиламиз, аммо вақт ўтиб қандай ибодат қилганимизни унутиб қўямиз.

Шундай бўлмаслиги учун сўраётган нарсаларингизни бир дафтарга ёзиб қўйинг, ибодатингизга жавоб олганингизда эса рўйхатдаги ўша нарсанинг тагига чизиб қўйинг. Ёки бўлмаса Худованд қандай йўл билан бу ибодатингизга жавоб берганини ёзиб қўйинг. Бу сизнинг рухий ўсишингиз ва юрагингизнинг Худованд томон интилишини кучайтиради. Шунда хаётингизнинг қайси қисмида Худованд сизда қандай иш қилганини аниқ биласиз ва унутмайсиз. Сиз қанчалик Худованднинг хаётингизда ишлаётганини аниқ билсангиз ва кўрсангиз имонингиз кучаяди ва рухан етукликка интиласиз. Худованднинг сифатларини ўз хаётингизда хис қиласиз. Уни яқинроқ билиш эса хар бир Худо фарзанди учун олий бахтдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top