Йиллар давомида Худо мени бениҳоя севишини кўрсатди. У ҳар биримиз шу севгини ҳис қилишимизни хоҳлайди. Мен ҳар хил шароитларда Худо мени қанчалик севишини ҳис қилганимдан сўнг, ўзимни чексиз ва қудратли Худонинг ҳимояси остида эканимни ҳис қилдим. Худони ҳақиқатда билишни хоҳлаган ҳар бир киши бу ҳолатларни бошидан кечириши аниқ. Худо ҳар бир бир киши Уни билишини ва Унинг севгисини ҳис қилишини жуда хоҳлайди. У қандай бўлса шундайлигича билишимизни хоҳлайди. Биз Уни билишимиз учун Худо бизга Ўзининг Каломини берган. Унинг Каломидан биз Унинг ҳақиқатда кимлигини билиб олишимиз мумкин. Ҳар бир кишининг юрагини фақатгина Худонинг ўзгармас севгисигина қониқтира олади. Унинг бу севгиси қийин пайтларда ҳам хурсанд бўла олишимизни таъминлайди. Биз ҳар куни тонгда Худовандимиздан: “Худовандим мени Ўзингнинг ўзгармас севгинг билан тўлдиргин, токи бутун кун давомида Сенинг ҳузурингда шодланиб юрай”, деб ибодат қилинг. Агар хоҳласангиз ҳозир биз билан бирга ибодат қилинг.
“Худойим Сен мени танлаганинг учун ва мен Сенники бўлганим учун рахмат. Сен мени ҳали дунёга келмасимдан олдиноқ билганинг ва менинг ҳаётимда ўз режанг борлиги учун ҳам рахмат. Мен Сени ҳар куни, ҳаётимнинг ҳар бир дақиқасида яхшироқ билишни хоҳлайман. Мен Сенинг чексиз севгингга тўла бўлишни, доимо Сенинг севгингни ҳис этиб яшашни ва шу севги орқали бошқаларга ҳам севги кўрсата олишни хоҳлайман.
Чунки Сен бошқаларни ҳукм қилмаслигимни ва Сенинг суратингда яратилган ҳаммани шу севги билан севишни хоҳлайсан. Қийин дамларда, тушкунликка тушганимда, Сен мени севишингни доимо ёдимга солиб тургин.Ўзбошимчаликдан, бўйсунувчи фарзандга айлантиргин, мени. Ўз кучимга ишонишдай, мағрурликдан, Сенинг қудратингга ишонадиган камтар инсонга айлатиргин. Чунки менда ҳеч бир яхши сифат йўқлигини биламан. Аммо Сен мен билан бирга бўлсанг, мен бошқаларга Сенинг нурингни, улуғворлигингни ва чексиз севгингни кўрсата оламан. Доимо Сенинг севгингга бурканиб яшашни ўргатгин. Мен СЕнинг каўломинг билан ибодат қилганимда, шу Каломдан менга гапираётганингни билдиргин. Ҳаётимдаги бурилишларда мукаммал севгинг билан доимо ёнинда бўлгин, Худойим. Мен орқали Сенинг номинг улуғлансин. Омин!”
Сиз кунда неча марта Худонинг сизга бўлган севгиси учун шукрона айтасиз? Ёки бўлмаса ҳафтада бир марта шу ҳақида эслайсизми? Бу жуда муҳим. Агар биз ХУдонинг севгисини ҳис қилмасак, ва ҳар қандай шароитда ҳам Унинг бизга бўлган мукаммал севгиси ўзгармаслигини билишимиз керак. Қийинчиликка, нохуш вазиятларга тушиб қолганингизда, доимо Худо сизни севишини эсланг. У сизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча севади. У сизни шундайлигингизча қабул қилган. Демак бошқасини ўйлаб сиқилишнинг ҳожати йўқ. У сизнинг ҳаётингизни ипидан игнасигача билади ва назорат қилиб туради. Ҳар бир нарса фақат яхшиликка хизмат қилади. Шунинг учун ҳеч иккиланмай, Унга яқинлашишда давом этинг.