4:15

Солихона хаёт кечириш учун қонунлар

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи биродарлар. Худо Мусо орқали ўнта амр беришдан ташқари халқнинг солих хаёт кечириши учун бир нечта қонунлар хам берган эди. Халқ бу қонунларга хеч оғишмай амал қилиб юрса, Худо халқни мархаматларди. Халқ ўз Худосига итоати туфайли бошқа халқлардан ажралиб туриши керак эди. Исроилга берилган бу қонунлар Мисрдаги ёки Канондаги халқнинг қонунларидан кўра анча тушунарлироқ эди. Худо халққа бир оиладаги фарзандлар ака-сингилларнинг никохини маън этди. Чунки бундай одат Мисрда жуда кенг тарқалган эди. Ундан ташқари Худо зино қилмаслик хақида хам қонунлар берди. Бутларга болаларни қурбонлик қилишни ва канонликларнинг бошқа хамма одатларига амал қилишни Исроил халқига таъқиқлади. Исроил халқига тоза ва покиза озуқаларни ейиш хақида хам кўрсатмалар берди. Исроил халқининг миясида авалги қуллик давридаги тушунчалар бутунлай кетмаган эди. Шунинг учун хам Худо уларни Ўзи билан юришга ўргатиши учун вақт керак эди.

Улар камбағаллар учун далаларининг четларида бошоқлар ва бошқа егулик махсулотларни қолдиришар эди. Улар химоясизларга, мухтожларга ёрдам беришни, қарияларни эъзозлашни ўрганишди. Маънавий қонунлар исроил халқининг доимий йўлдоши бўлган. Худо халққа маъбад қуришни буюрди. У халққа нима қуришни, қандай қуришни, ўлчамларини хам берди. Халқ орасидан қобилиятли икки киши эса Маъбад қурилшига бошчилик қилишни ўз бўйниларига олишди. Улар хаммасини Худо айтганидек қилишди. Маъбаднинг ховлисига қурбонгох, ювинадиган тоғора ва бошқа нарсаларни Худованд айтганидек қўйишди. Унинг ичи эса икки бўлимдан иборат. Муқаддас Макон ва Муқаддаслар Муқаддаси. Маъбадга хамма хам киравермасди. Хорун ва унинг иккита ўғли маъбадга рухонийлик қилишди. Халқ Канон юртига келиб ўрнашгач, хар бир қабилага бир оздан ер бўлиб берилди. Бироқ Левийларга Худо ер бермади. Уларнинг вазифаси Худонинг маъбадида ишлаб, Худонинг рухонийлари бўлиш эди.

Худонинг рухонийлари бўлиш вазифаси фақат Хорун ва унинг тўртта ўғлига юклатилди. Бошқа Левий қабиладагилар эса Хорун ва унинг ўғилларига ёрдамчи этиб танланди. Хорун ва унинг ўғиллари Надаб, Авихуд, Элазар ва Итамарлар Худонинг маъбадида хизмат қилишди. Бироқ унинг иккита ўғли маън этилган “муқаддас оловга ” тегиб жазоланди. Мисрда Худованд хамма тўнғичларни қириб ташлаганида Исроил халқининг тўнғичларига шафқат қилган эди. шунинг учун хам Левий қабиласидагилар Худо халқининг тўнғичи сифатида Худога бағишланди. Улар исроилликлар хонадонининг тўнғич ўғиллари ўрнига Худога бағишландилар. Рухонийларнинг бир нечта мажбуриятлари бор эди. Уларнинг асосий мажбуриятлари Худо билан инсоният ўртасида боғловчилик қилиш. Улар қурбонлик куйдириб, халқни гунохдан озод қилишарди. Худо иродасини халққа етказиш рухонийларнинг энг мухим мажбуриятларидан бири эди. Улар халқни тўғри йўлга солишга хам жавобгар эдилар. Маъбадда хизмат қилиш хам уларнинг вазифаси хисобланган, шунинг учун хам левийлар рухонийларга бу борада ёрдам бериш учун танланганлар.

Рухонийларнинг солихлиги қаттиқ талаб этилган. Хизмат давомида улар пок бўлишлари керак бўлган. Ўзлари яхши хулқ-ахлоқли, оилалари хам тинч бўлиши керак эди. Кундалик хаётда учраб турадиган касалликлар, — айниқса тери касалликлари, Мохов ва бошқа ярали касалликлар пайтида улар вақтинчалик хизматдан четлаштирилган. Соғайиб кетгач эса яна ўз хизматларини давом эттираверганлар. Рухонийларнинг кийимлари хам тоза ва энг аъло газламадан тикилган бўлган. Бу кийимлар рухонийга чирой ва саловат бахш этган. Олий рухоний кийимларидаги баъзи бошқа нарсалар билан бошқа рухонийлардан ажралиб турган. Масалан улар эфод, кўкракпеч тақиб юриб, ўзлари билан урим ва туммим олиб юришган. Мусогача бўлган даврда оиланинг ўз оила бошиси Худога қурбонлик келтирарди. Оила бошиси Худога сажда қилиб, бутун оиланинг гунохдан кечишини сўрарди. Муқаддас Каломда рухоний хақида эсланган, у хам бўлса Салим шохи Малкисидиқ эди. Лекин энди Исроил халқи Мисрдан чиққач, рухонийларнинг хизмати керак бўлиб қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top