3:32

Худо ҳеч нарсани бемақсад қилмайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худованд учун тасодиф деган нарса йўқ. У ҳеч нарсани тасодифан қилмайди. У ҳато қилмайди. Мақсадсиз ҳеч нарса қилмайди. Худо қалбингизга гапирганида, яъни руҳингизга гапирганида, сизга бирон нарсани очиб берганида, Ўзини сизга зоҳир қилганида ёки ҳаётингизда кўриниш берганида Унинг бундан қандайдир мақсади бўлади. Худо Ўзига қулоқ соладиган, сукут сақлай оладиган, етарли даражада итоат қиладиган инсонларни излайди. Қулоқ солинг – Худо сизга ҳеч нарса айтмайди. Сизлардан истагим шуки, айтганни қилмаслигингизни, исён қилиб яшашингизни биламан. Худо сизларни Унга қулоқ соладиган ва сизларни “Ҳа Раббим, ҳаётимда Сен нимани истасанг мен ҳам шуни истайман” дея оладиган ҳолга олиб келишни истайди. Хўш, бу нимани билдиради? Бу — ўзимизни Худога қулоқ соладиган ҳолатга олиб келишимиз керак, дегани. Бу ҳақда мулоҳаза қилиб кўринг.

Narrator 2 Келинг, Янги Аҳддан мисоллар кўриб чиқамиз. Эсингизда бўлса, Бутрус ва бошқа шогирдлар қайиқда кетаётганларида қаттиқ шамол туриб, тўлқинлар қайиқни тебратаётган эди. Шу пайт Исо Масиҳ сув устида юриб келарди. Кейин нима бўлди? Бутрус Уни кўрди ва Унинг Исо эканини таниди. У Исо Масиҳга: “Ё Раббим, агар бу Сен бўлсанг, менга буйруқ бер, мен сув устида юриб Сенинг ёнингга борай” деди. Исонинг ҳузури ўша жойда бўлгани учун Бутрус сув устида юра олишига ишонди. Ва у сув устида юрди. Энди қаранг, ҳудди шундай ҳодиса Исо Масиҳни хочга михлаш учун тутиб кетишадиган боғда ҳам содир бўлади. Ўша боғда нима бўлгани ёдингиздами? Бутрус қиличини чиқариб, Исони ҳимоя қилиш учун бутун бошли Рим соқчиларига қарши чиқишга тайёр эди. Чунки у Исонинг ҳузурида эди. Кейин нима бўлгани эсингиздами?

Narrator 1 Бир неча соатдан кейин бир аёл унга “Сен ҳам Унинг шогирдларидан бирисан-ку” деганида, у “Мен бу одамни танимайман ҳам” деб жавоб берган. Бутруснинг ҳаётини ва унга нималар бўлганини кўриб чиққанингиздан кейин ҳаворий Павлус ҳақида ўйланг. У ким эди? Агар унинг ҳаётида Худонинг ҳузури бўлмаганида, ўттиз уч марта калтакланишдан, уч марта кема ҳалокатидан,тошбўрон қилинишдан, қайта-қайта зиндонга тушишлардан омон қолиб, Фест, Феликс ва Агриппаларнинг олдида тура олармиди? Нима бўлди? Ҳеч қачон ҳеч нарсадан қўрқмасди, нима учун? Чунки Барҳаёт Худонинг ҳузури у билан эканини биларди. У ҳаётини ҳавфга қўйиб, уч кунлаб денгизда сузиб келгани ҳақида ўйлаганингизда Худонинг ҳузури Павлус билан бирга бўлмаганига уни ишонтира олармидингиз? Ҳеч қачон! У Худонинг ҳузури у билан эканини биларди. Бу ҳолатларнинг барчасида Худонинг ҳузури мавжуд эди.

Narrator 2 Худонинг ҳузури ёнаётган бутанинг олдига келган Мусо билан ҳам Бутрус ҳам бирга эди. Бутрусга эътибор беринг – Исонинг ҳузурида у сув устида юра олди. Агар Исо у жойда бўлмаганида Бутрус Уни билмаган бўларди. Фарқларга эътибор беринг – Худо сиз билан менинг ичимда яшамоқда. Сиз жисмонан ёлғиз қолишингиз мумкин, бироқ Исо Масиҳни Нажоткорим, деб қабул қилган ондан бошлаб, У сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди. Нима учун У бизни бунчалар севади? Худо бизни нима учун бунчалик севишини билмаймиз. Биз шунчаки У бизни севишини ва У бизнинг ҳаётимизда ишлашга ҳаққи борлигини тан олмагунимизча ҳар биримизнинг ҳаётимизда қандайдир йўл билан биздан бутунлай ташқарида ишлашини биламиз холос. Ваҳоланки, кўпчилик одамлар Худо уларнинг ҳаётида ишлашига йўл бермайди. Нега? Улар шунчаки Худога ишонишмайди, шунинг учун Худо уларнинг ҳаётида ишламайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top