4:30

Бу дунёга уйғунлашманглар

MP3

Қадрли биродарлар. Бугунги суҳбатимиз Айни дамда жуда муҳим ва кўп ҳаракат сарф этиладиган мавзудадир. Биз қадимда тарки Дуне қилган роҳиблар ва сўфийлар ҳақида эшитганмиз. Улар ҳаётларининг охиригача бу дунёдан ажралиб ёлғиз кун кечирганлар. Бутун вақтларини тоат ибодатга ва Худовандни билишга сарфлаганлар. Аммо бизнинг Тангримиз бундай қилишимизни буюрмаган. Худованд руҳан нопок бўлган нарсалардан узоқлашишимизни буюрган. Келинг 2 Коринфликлар 6:17 оятни ўқиймиз: «Уларнинг орасидан чиқинглар. Улардан айрилиб кетинглар. Нопокка эса қўл теккизманглар; Шунда Мен сизларни қабул қилурман.” Худовандга бўйсунадиган имонлилар ҳақиқатдан бахтлидирлар. Шайтон ҳеч қачон Масиҳийларнинг Худованд учун ажратиб олинишини хоҳламайди. У ҳар доим Худованд бирга қилишни хоҳлаган нарсаларни ажратишни, Худованд ажратишни хоҳлаган нарсаларни эса бирга қилишни хоҳлайди. У бизнинг Худованддан узоқлашиб, бу дунёга қўшилиб кетишимизни хоҳлайди.

Шу ўринда Римликларга 12 боб 2 оятни ўқийлик: “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасини нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар”. Худованд «бу дунё” деганда нимани назарда тутган? Буни 1 Юҳанно 2 боб 16 оятдан билиб оламиз: “Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббаат қўйса унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди. Чунки дунёга ҳос ҳар бир нарса – тана нафси, хирсли кўзлар ва маишатга оид кибру-ҳаво Отадан эмас, балки дунёдандир”. Ҳа бу ерда учта нарса санаб ўтилган; тана нафси, хирсли кўзлар ва маишатга оид кибру-ҳаво. Булар дунёнинг нопокликлари. Бу Дунёни шайтон бошқаради. Худованд бизни бу дунёдан ажратиб олган. Бизнинг танамиз дунёда яшаса ҳам, ўзимиз Худовандникимиз. Масиҳ биз учун Худовандга шундай ибодат қилган эди: «Сен дунёдан Менга берган одамларга Сенинг исмингни изҳор қилдим. Улар Сенники эдилар ва Сен уларни Менга бердинг. Улар эса Сенинг Каломингга амал қилдилар.” Масиҳ эса бизни яна дунёга У ҳақида гувоҳлик беришимиз учун юборган.

Биз дунёга тегишли бўлмасак ҳам, шу дунёда яшаб У ҳақида гувоҳлик беришимиз керак. Ҳаворий Бутрус айтганидай биз бу дунёда ғарибу мусофирмиз. Худованд Эски Ахд даврида ҳам Ўз халқига маъжусийлардан узоқлашишни буюрган. Агар эсингизда бўлса Ибтидо 1:4 оятда: «Худо ёруғликнинг яхши эканини кўриб, уни қоронғиликдан ажратди”. Ўша пайтдаёқ Худо ёруғликни қоронғиликдан ажратиб олган эди. Қонунлар китобида эса Худованд Ўз халқига уч нарсани буюради: Уларга бир далага икки хил уруғ экмасликни, Хўкиз билан эшакни бир бўйинтуруққа қўшмасликни, Икки хилдаги материал аралашган кийим киймасликни, масалан жун мато билан сурпдан таёрланган кийимни. Ҳўкиз билан эшакка қайтадиган бўлсак, бири ҳалол ҳайвон бўлса иккинчиси харом ҳайвон, шунинг учун уларнинг иккисини бир бўйинтуруққа қўшмаслик буюрилган.

Уларга ваъда қилган ерни бергач эса, ўша ердаги маъжусийлардан қиз олмасликни ва қиз бермасликни буюрган. Агар биз дунёга уйғунлашмай яшасак, натижада нима бўлади? Бу уларнинг руҳий ҳаёти учун, келажакда Худованднинг олдидаги ҳаёти учун катта мукофотлар бор. Дунёдан ажралган имонлилар учун балки бу дунёдаги ҳаёти унчалик яхши бўлмас, аммо Худо уларга ажойиб нарсаларни ваъда қилади. ХУдованд уларни руҳонийлардан қабул қилади. Уларнинг Отаси бўлишга ваъда беради, ва имонлилар эса Унинг ўғли-ю қизлари бўладилар. Худованд Ўзига бўйсунадиган фарзандни ҳимоя қилади ва Унга хизмат қилишлари учун ёрдам беради. Шунинг учун бу дунёга уйғунлашмаслик учун астойдил ҳаракат қилинглар. Унинг ёрдамидан ҳеч ҳам шубҳаланманг. У сизни ҳимоя қилади ва ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top