3:03

Ваъз 161

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан ва Худованднинг каломи асосида сизлар билан бўлишиш ниятидаман.

Муқаддас Руҳ инсонни юқорида туғилтирувчи ва унга руҳий ҳаёт бағишловчидир. Буни инсонлар ўз кучи билан кимгадир ато этолмайди. Инсон Исо Масиҳни Қутқарувчим деб қабул қилганда, у танадан ёки эркак кишининг хоҳишидан эмас, балки Худованд ато этган Муқаддас Руҳ томонидан қайта туғилади.

Муқаддас Китобнинг Юҳанно мактуби 1 боби 13 оятида шундай ёзилган: “Улар на қондан, на тана хоҳишидан, на эр хоҳишидан, балки Худодан туғилдилар”. Қайта туғилиш дегани — энди инсон бутунлай янги бир инсонга айланади. Ундаги эски ҳаёт ва гуноҳкор ҳаёт ортда қолдирилиб, Худованд билан янги ҳаёт бошланади.

Ҳеч қачон инсон руҳан ўлик бўлган инсонларга ҳаёт бера олмайди. Буни фақатгина Худованд қилиши мумкин. Ҳар қандай руҳий ўқишлар қанчалик кучли таълим бермасин ёки ҳар қандай кўргазмали куроллар ёки ҳар қандай жуда кучли ўқитувчилар бўлмасин, Худованд қиладиган ишни амалга ошира олмайдилар.

Тўғри, улар инсонни юқоридан туғилиши учун уларга қандайдир йўл кўрсатишлари мумкин. Лекин ҳаммасини Худованд амалга оширади. Агар инсоннинг юрагини Худо тайёрламас экан, ҳар қандай инсонавий ҳаракат беҳудадир. Муқаддас Руҳ фақатгина Худованднинг истагини бажаради.

Юҳанно мактубининг 6 боби 44 оятида айтилади: “Агар Мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Менга ҳеч ҳам етишаолмайди”. Баъзи пайтларда шундай бўлиши мумкин-ки, ики кишига бир хил Хушхабар айтилган бўлса ҳам, улардан бири ўзининг гуноҳкорлигини англаши мумкин, иккинчиси эса аввалгидай ҳаммасига бефарқ қараши мумкин.

Азизлар, шунинг учун юқорида айтганимиздек, ҳаммасини Худо амалга оширади. Кимгадир Хушхабар айтишдан олдин Худодан ўша инсоннинг юрагини тайёрлашини ибодат қилиб сўранг. Токи Худо у инсоннинг юрагини очиб, сизни эшитишга ва Муқаддас Руҳ унинг юрагида ишлашга тайёрласин. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар,

Агар сиз хушхабарчи бўлсангиз ва сиз Хушхабар айтган одамларнинг айримлари ўз гуноҳлари учун тавба қилмасалар, асло қайғурманг. Худованд унинг юрагини очмас экан, ҳар қандай ҳаракатлар фойдасиз бўлиши мумкин. Балки, инсонавий ҳаракатлар билан кимнидир мажбурлаб тавба қилдириш ҳам мумкиндир.

Ўйлайманки, у киши юқоридан туғилмагунича, унинг ҳаётида ҳеч қандай руҳий ўзгаришни кўришнинг имкони бўлмаса керак. Азизлар, Худованд ҳар биримизга донолик ато этсин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top