4:43

Худованднинг қудрати менинг ичимда

MP3

Азиз биродарлар биз имонга келгач, Худованд бизнинг ичимизга Ўзининг Муқаддас Руҳини қўяди. Худонинг фарзандлари сифатида эса Муқаддас Руҳ бизга Худонинг йўлида яшашимиз учун куч беради. Агар Муқаддас Руҳ бўлмаганида биз Худованд бизнинг гуноҳларимизни кечиргани учун, У буюрганидай яшаш ёки бўлмаса васвасалар устида ғолиб бўла олмаймиз. Биз васвасаларни енгишимиз учун Муқаддас Руҳнинг қудрати керак. Агар мен шайтоннинг устидан ғалаба қилишни истасам, мен учун ўлган ва ҳозир самода юксалган Масиҳдан ёрдам олишим керак бўлади. МАсиҳ хочда менинг қилган гуноҳларим учун жазоланди. У ўлимдан тирилиб, осмонга кўтарилди. Энди эса мен Унга кўз тикиб яшасам, Муқаддас Руҳ мени гуноҳнинг қудратидан озод қилади. Масиҳ мен учун Ўз ишини қилди. Энди эса Муқаддас Руҳ менинг ичимда ишлаяпти. Муқаддас Руҳ Ким? Муқаддас Руҳ – шахс. У ҳар бир имонлининг ичида яшайди, ва Унинг қудрати Масиҳийнинг Худо учун яшашига ёрдам беради. Муқаддас Руҳ бу Худо. У шахс шунинг учун ҳам У ҳақида гапирганимизда жонсиз нарса ҳақида гапиргандан гапирмаслигимиз керак. У Ота ва Ўғил каби абадий ва тенгдир.

Шу ерда Муқаддас Каломдан У ҳақида ўқисак. 2 Коринфликлар 13:13: “Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин.” У Муқаддас Каломда ҳар доим Ота, Ўғил билан бирга келади. Унда Худованднинг ҳамма сифатлари бор. Биз Унинг кучи билан жинларни қувиб чиқара оламиз. Матто 12:28 оят: « Агар Мен Худонинг Руҳи билан жинларни қувиб чиқараётган эканман, у демак, Худонинг Шоҳлиги сизларга етиб келган”. Вақти келиб биз ҳам, Муқаддас Руҳнинг қудрати билан, жинларни қувиб чиқаришимиз мумкин. Чунки МАсиҳ бизга шундай деган. Муқаддас Руҳ ҳамма нарсани текшириб кўради. 1 Коринфликлар 2:10: «…Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, хатто Худонинг теранликларини ҳам текшириб кўради”. Муқаддас Руҳ доимо бизни кўриб туради. Забур 138:7-10: “Сенинг Руҳингдан қаерга ҳам қочиб кетар эдим? Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам қочиб бораман? Агар осмонга ўрласам, Сен у ердасан. Ўликлар диёрига тушай десам, ўша ерда ҳам Сен борсан. Саҳарнинг қанотларини олиб учсам, денгиз четларигача кўчиб ўрнашсам, ўша ерда ҳам Сенинг ўнг қўлинг мени етаклар. Ҳа, кучли ўнг қўлинг мени ушлаб турар”. Муқаддас Руҳни ҳафа қилган одам жазога лойиқ. Ибронийлар 10:29: «Агарда кимдир Худонинг Ўғлини оёқ ости қилса, Унинг қони билан муқаддас қилинган ҳолда бу қонни оддий деб билса, иноятли Худо Руҳини ҳақорат қилса, у яна қанчалик оғирроқ жазога лойиқ ҳисобланади”. Муқаддас Руҳ бизга ўргатади, гапиради, бошқаради ва ниҳоят биз учун Худо олдида шафоат қилади. Римликларга 8:26: “Бунинг устига Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳу-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади”. Муқаддас Руҳ ҳар бир ҳақиқий имолининг юрагида яшайди, аммо ҳамма имонлилар ҳам Муқаддас Руҳга тўлган эмас. Муқаддас Руҳнинг бизнинг ичимизда борлиги бизнинг Худовандга тегишли эканимизни билдиради.

Бизларга Муқаддас Руҳга тўлиш буюрилган. Эфесликлар 5 боб 18 оятда бизга: «Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар”, деб буюрилган. Қандай қилиб Муқаддас Руҳга тўламиз? Буни албатта Худодан сўраш керак. Худованд сизни Муқаддас Руҳига тўлдиришини сўранг. Унинг бошқаруви бўйича яшашни ва Илоҳий илҳом билан ибодат қилишни сўранг. Ҳар куни тонгда ўрнингиздан тургач, шу кунингизда Худованд сизни Муқаддас Руҳга тўлдиришини, Унинг амри остида яшашингизга ёрдам беришини ва Илоҳий илҳом беришини сўранг. Мқуаддас Руҳга тўлиб яшаган кунингиз мазмунли, Унинг амри остида бўлган умр фойдали ва Унинг илҳоми билан айтилган ибодат таъсирли бўлади. Ибодатда катта куч бор. У бу ибодатингизга албатта жавоб беради. Чунки сиз Муқаддас Руҳнинг илҳоми билан ибодат қиласиз. Бу йўлда сизга Худованднинг Руҳи ва инояти ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top