3:57

Жамоатни химоя қилиш 2 қисм

MP3

Азизлар биз сизлар билан бугун хам жамоатимизни химоя қилиш хақида сухбатлашамиз. Нега жамоатни бизлар химоя қилишимиз керак, дейсизми? Бунга биз ўтган сафарги сухбатимизда жаоб берган Эдик. Шундай бўлса хам бу хақида яна бир эслаб олсак ёмон бўлмайди. Ерда жамоатдан бошқа хеч нарса Худога қадрли эмас. У жамоатнинг химояланган, келишмовчиликлардан холи бўлишини истайди. Агар биз хам Худо оиласининг аъзоси бўлсак, демак жамоатни химоя қилиш бизнинг вазифамизга киради. Қандай қилиб рухнинг бирлигини сақлаш мумкин, деган саволга келадиган бўлсак, Бу саволга хам Муқаддас Каломда жавоб бор. Биринчиси орамиздаги фарқларга эмас умумийликларга диққатимизни қаратишимиз керак. Иккинчидан хаётда мукаммал инсон йўқлигини ёдимизда тутишимиз керак. Учинчиси эса бировларни танқид қилиш ўрнига далда беришни одат қилиб олишимиз керак. Юқоридаги иккита сабабларни ўтган сафар кўриб чиққан Эдик.

Хозир эса учинчи сабабга тўхталиб ўтсак. Четдан туриб хизмат қилаётганларнинг камчиликларини топишдан осони йўқ. Худо Муқаддас Калом орқали қайта-қайта бошқаларни танқид қилмасликка, таққосламасликка, хукм қилмасликка огохлантиради. Чунки бу бизнинг ишимиз эмас. Бу Худонинг иши. Муқаддас Калом бизга бу хақида шундай дейди: “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғизишга қодир, шунинг учун у туради.” Хаворий Павлус хам бошқа имонлиларга паст назар билан қаршимизни ёки уларни хукм қилишимизни қоралайди. Хўш уларнинг фикрлари ёки қарашлари бизникидан фарқ қилса, нима бўпти? «Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни хукм қилаяпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? ХАммамиз хам Масихнинг хукм курсиси олдида хозир бўлажакмиз-ку.” Биз бирор кимсани хукм қилган пайтимизда, тўрт нарса содир бўлади:

1) биз Худованд билан муносабатимиз йўқолади. 2) Ичимиздаги мағрурлик бош кўтаради ва заиф бўлиб қоламиз. 3) Биз ўзимизни хукм қиладиган Худонинг ўрнига қўйиб қўямиз. 4) Биз жамоат билан ўзимиз ўртамиздаги муносабатга зиён етказамиз. Муқаддас Калом “ўз биродарини айблаган”ни шайтон деб атайди. Айблаш, нолиш, Худо оиласининг аъзоларини танқид қилиш Шайтонинг иши. Биз хам шундай ишларни қилганимизда шайтоннинг ишларини қилаётган ва уни қўллаган бўламиз. Эсингизда бўлсин, жамоатингиздаги бошқа биродарларнинг фикрларига қўшилмасангиз хам улар сизнинг душманларингиз эмас. Биз жамоатдаги бошқа биродарларни танқид қилиш, айблаш ёки таққослаш учун кеткизадиган вақтимизни жамоатнинг бирлигини мустахкамлашга сарфлашимиз керак. Муқаддас Калом бу хақида шундай дейди: «Шунинг учун ўзаро тинч тотув яшайлик, бир-биримизни рухан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.”

Биз жамоатнинг бирлигини сақлаш учун ғийбатлардан қочишимиз керак. Сиз ғийбат қилиш гунох эканлигини биласиз, аммо ғийбатга қулоқ солиш хам яхши эмас. Агар кимдир сизга бошқа бировни ғийбат қилса, уни тўхтатишга ўзингизда куч топинг. Шуниси ачинарлики, имонлиларнинг хаётидаги жарохатларга бошқа бир имонли сабаб бўлади. Шунинг учун жамаотда келишмовчиликни хал қилиш учун Худонинг усулидан фойдаланиш керак. Исо Масих бизга бу хақида алохида йўл-йўриқ кўрсатган. Агар биродаринг сенга қарши гунох қилса, буни бориб унинг юзига айт. Агар у қулоқ солса яна муносабатлар яхши бўлади, борди-ю қулоқ солмаса гувохлар олдида унга айбини тушунтир. Иккинчи марта хам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт. Агар имонлилар жамоатига хам қулоқ солмаса, уни кофир ёки таматир сана. Раббимизнинг амрига кўра иш тутсак, жамоатнинг бирлигини сақлаб қолган ва ундаги муаммоларни хал қилган бўламиз. Хар сафар яхши ёки ёмон ишни танлаш имкони турганида яхшиликни танланг, азизлар. Бу сизга хам имонлилар жамоатига хам фойда келтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top