«Сувлардан ўтсангиз, Мен сизлар билан бирга бўламан, дарёлардан ўтсангиз, улар сизни оқизиб кетмайди, олов орасидан ўтсангиз, олов сизни куйдирмайди, чунки Мен Эгангиз, сизнинг Худойингизман, Исроилнинг Муқаддас Тангрисиман, сизнинг Нажоткорингизман.” (Ишаё 2:3)
Хар бир имонли доимо Худонинг хузурини хис қилади, деб ишонч билан айтолмайман. Баъзида биз Унинг доимо биз билан бирга эканлигини унутиб қўямиз. Аммо У доимо биз билан бўлишини Ўз каломида айтган. У Ўзининг хузури хақида жуда кўп далиллар келтирган. Худованд Ўзининг Каломида бизга кўп маротаба қўрмаслик хақида айтади, аммо бизда шундай бўладики, баъзи қўрқувларимиз яширин бўлади. Худованд Ўз фарзандларининг хаётида қийин дамлар мутлақо бўлмайди демаган, У фақат шундай дамларда сизлар билан бирга бўламан, деб ваъда берган. Дунёдаги бошқа одамлар каби, Худованднинг фарзандларига хам қурқувлар азоб беради. Аммо доимо Худованднинг биз билан эканини ёдимизда тутсак, қўрқувлар биз учун унчалик катта муаммо туғдирмайди.
Қийин дамларда хавотирга тушмаслигимиз учун Худованднинг ваъдасини яна бир эслаб олайлик. Ишаё китоби 43 боб 2-3 оятларида Худованд Ўз фарзандларига шундай ваъда берган: «Сувлардан ўтганингизда, Мен сизлар билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингизда, улар сизни оқизиб кетмайди. Олов ичидан юрганингизда, хеч ерингиз куймайди.” Сиз хаётингизда охирги марта қачон Худованднинг хузурини хис қилгансиз? Ўшанда қандай холатда эдингиз? Бу саволлар ўз-ўзингизга Худовандингизнинг хали хам сиз билан бирга эканлигини эслатишга ёрдам беради. Имонлиларнинг хаётида шундай холатлар бўладики, Худованд хақиқатда борлигини, Унинг қудратини хис қиласиз. Аммо доимо хам шундай бўлавермайди. Сиз Исо Масихнинг шогирди Фоманинг гапларини эслайсизми? У: «Мен Исонинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча ишонмайман”, — деган эди. Худованд эса кўриш билан эмас имон билан яшашимизни хохлайди. У бизни рухан ўстиришни истайди. Агар Худованд сиз билан эканлигини бирор бир воқеалар билан кўрсатмаётган экан, бу сизни камроқ севади ёки энди севмайди дегани эмас.
У фарзандларининг хаётига қийинчилик берганида уларни хеч қачон ташлаб қўймайди. У хаётларимизда бўладиган тўфонларни тўхтатишдан олдин, Ўз фарзандини тинчлантиришга, Ўзининг ўша ерда у билан бирга эканлигига ишонтиришни истайди. У бизнинг вахимага тушмай, тинчланиб, фақат Унга ишонишимизни хохлайди. Балки биз хаётимиздаги тўфонлардан шодланишни ўргана олмасмиз, аммо ўша тўфонлар орасида Худонинг биз билан эканлигидан шодланишни ўргана оламиз. Муқаддас Каломда: «Сенинг хузуринг шодликка тўла”, деб ёзилган. Иброний тилида шодлик сўзи “симча” сўзи билан берилган. Бунинг маъноси рохатланиш, ва шодланишни беради. Хаётимизда хатто қийин дамларни кечираётган бўлсак хам, Худонинг хузури билан шодланишни ўрганишимиз мумкин. Қийин дамларда доимо Муқаддас Каломга таянинг. Чунки унда ёзилишича, Худованд Ўз фарзандларини хеч қачон ташлаб кетмайди.
Хаётимизда хамма нарсалар ағдар-тўнтар бўлиб ётган бир пайтда хам, биз Унга ишонишни ёки ишонмасликни танлаймиз. Сиз Унинг ваъдасизни хақиқат деб ишонишни бошлаган онигиздан бошлаб, Унинг хузурида рохатланишга илк қадамни қўйган хисобланасиз. Бунга хаётдан мисол олиб қараш хам мумкин. Масалан аёл киши ўз эри билан 10 йилча яшаганида кейин, Уни яхшироқ билиб олади, ва Унга бутунлай ишонади. Қийин дамларда унга суянади. Худди шу каби сиз хам Худо билан узоқ вақт бирга бўлсангиз, Унинг қандайлигини яхши биласиз ва Унинг ваъдаларидан шубха қилмайсиз. Агар сиз доимо Унинг сизга берган ваъдаларини ёдингизда тутсангиз, Унинг хузурини кўпроқ хис қиладиган бўлиб қоласиз. Менимча Худони сева олиш ва Унинг хузурида рохатланиш Унинг хар бир фарзанди учун энг катта мукофотдир.