3:05

Худонинг ҳадялари

MP3

«Ҳар бир неъмат, ҳар бир мукаммал ҳадя юқоридан, самовий нурлар Отасидан тушади. Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» Ëқуб 1:17

Баъан атрофга қараб, бой-бадавлат кишилар ўз фарзандларига катта мерос қолдираётганини ёки бўлмаса, фарзандлари учун кўп нарсалар бера олганини кўриб эшитиб, уларга дам ҳавас қиламан, дам ҳасад. Ҳасад яхши эмас. Худованд айнан менга шу нарсани ўргатмоқда. Балки сизда ҳам шу муаммо бордир, азиз тингловчи? Бироқ мен ўзимни ночор ва ғариб кўриб адашдим. Агар сиз ҳам ўзингизни шундай ўйлаётган бўлсангиз суҳбатимизга қулоқ тутинг. Агар ўзингизни камбағал ва ғариб деб ўйласангиз атрофингизга, ҳаётингизга назар солинг.

Худованд сиз учун тайёрлаган ҳадяларини кўриш учун қалб кўзларингизни очинг. Сизга ғамхўрлик қилишлари учун Худованд фаришталарини юборган. Сиз Худонинг фарзанди бўлганингиздан сўнг, сизни тўлиқ қопласин, сизни тўлдирсин ва Худонинг йўлида юришингизга ёрдам берсин деб – Муқаддас Руҳини юборган. Сиз ёлғиз эмассиз, ҳурсандчилигингизда ҳам қайғуингизда ҳам сизга ҳамдард бўлиши учун жамоатини юборган. Сизга ҳар доим ҳамроҳ бўлиши, оғир дамларда далда бериши ва йўл кўрсатиши учун Ўз Каломини юборган. Қачон истасангиз Худога гапиришингиз мумкин – У сизни эшитади. Худо сизнинг эшитади, ибодатга бирор нарса сўрасангиз оласиз. Ҳа, ҳаётимизда қийинчиликлар бўлиб туради, аммо билинг-ки, Худо кучингиздан ортиқ қийналишингизга йўл қўймайди.

Муқаддас Каломида ҳам бу ҳақида ёзилган: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради». У йиқилишингизга йўл қўймайди. Сиз ҳаддан ташқари қийналдингиз, ғам-аламдан юрагингиз адо бўлмоқда, Худога нола қилиб йиғладингиз, Бироқ Худо қайғуингизга бепарво бўлолмайди. Юзингизга оқиб тушаётган кўз ёшларингизни артиб қўяди. Сизга тасалли беради. Шукроналикдан қалбингиз қувончга тўлиб, тилингиздан ҳамду – сано бўлиб чиқса, Худованд ёнингизда туриб сизни эшитади. Ҳамду-саноларингизни мамнуният билан қабул қилиб олади.

Баъзан Худога яқин бўлиш истагимиз жуда кучли бўлади. Қанийди Худога жуда яқин бўлсам, деймиз. Қийинчиликларда, шодликларда, доимо Унинг қанотлари остида ором топишни истаймиз. Бироқ Худованднинг бизга яқин бўлиш истаги бизникидан ҳам кучли. У доимо бизга яқин бўлишни истайди. Каломда ёзилишича Худо бизни Ўзиники қилиш учун азалдан танлади. Исо Масиҳ келгач эса Унинг қони орқали гуноҳлардан озод бўлдик. Унга ишонганимиз учун У бизга Худонинг фарзанди бўлиш эркини берди. Ва бизни Ўзининг маҳбублари деб атади. Биз камбағал ёки бечораҳол эмасмиз. Худонинг бизга берган ва бераётган ҳадяларининг чеки йўқ, фақат буни кўра олишимиз керак ҳолос. Сиз дунёдаги ҳар қандай бой одамдан кўра бойроқсиз, чунки сизнинг Худойингиз бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top