3:02

Муносабатлар давомида дўстликни ҳимоя қилиш

MP3

Ассалому алайкум. Дўстингиз борми? Албатта бор бўлиши керак. Дўстингиз бирор нарсадан қийналаётганини кўрсангиз, унга далда берасиз, дардларини тинглайсиз. Эр-хотин ҳам турмушлари давомида бир-бирларига дўстона муносабатни йўқотмасликлари ва доимо химоя қилиб туришлари керак. Хўш, қандай қилиб дўстликни ҳимоя қилиш мумкин. Оилада эр-хотин ўртасида муаммоли ва муаммосиз мавзулар бор. Эр-хотин бир-бирларига яхши дўстона муносабатда бўлиб турган пайтда муаммоли мавзулардан сўз очмаслиги лозим. Бу мавзу бошланиши билан суҳбат баҳслашишга, баҳслашув эса жанжалга айланиб кетиши мумкин. Имкон қадар эр-хотин ўзаро дўстона муносабатларини жанжаллардан ҳимоя қилиши керак.

Агар оиладаги ҳар қандай келишмовчилик, яхшиликча ҳал қилинса, дўстона муносабатга путур етмайди. Эр-хотинлар дўстлардек гаплашишлари лозим. Одатда яхши дўстлар дўстининг гапларини бўлмасдан эшитади. Бир киши дўст ҳақидаги фикрларни умумлаштириб шундай гап айтибди: «Дўст-бу сизни кўрганда қувонадиган, ва сизнинг ёмон ҳислатларингизни ҳам ўзгартиришга шошмайдиган киши.» Баъзан бирор бир жиддий мавзуда гапирганингизда дўстингиз сизнинг фикрингизни ўзгартиришини истамайсиз. Бундай ҳолатда сизни тинглайдиган бир кишига муҳтожлик сезасиз. Сиз ҳақингизда қайғурадиган киши борлигидан хурсанд бўласиз. Дўст кўпинча ҳеч қандай ёрдам беролмаса ҳам, ҳамдардлиги, яхши тингловчи бўлиши билан сизнинг кўнглингизга малҳам бўла олади.

Дўстлар одатда суҳбат ва муносабатлар давомида муаммоларингизнинг ечимига эътиборини қаратмайди. Кўпинча дўст билан бирга бўлганингизда муаммоларингизга ечим топишингиз шарт эмас. Вақтингиз кам бўлса ҳам, муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилманг. Баъзида дўстларга муаммонинг ечимидан кўра, дўстининг у учун қайғуришини кўриш муҳимроқ бўлади. Сизга дардларини айтган одамга ҳадеб маслаҳатлар бераверманг. Тинимсиз маслаҳатларингиз суҳбатни совутиб қўяди. Бундай пайтларда энг яхши нарса уни тинглашдир. Унинг гапларини бўлмай тингласангиз, ўзи ва ташвишлари, уни қийнаётган муаммолар ҳақида кўпроқ гаприши мумкин. Бу сизнинг дўстингизга кўрсатган катта ёрдамингиз бўлади. Дўстни тинглаганда маслаҳатлар беришга шошилманг.

Кўпроқ гаплашиб бир-бирингиз ҳақингизда яхшироқ билиб олинг. Биз суҳбатимиз бошидан буён дўстлик муносабати ҳақида гаплашаяпмиз, бироқ билингки, бу оиладаги дўстликка тегишли. Турмуш ўртоғингиз билан дўстона муносабатда бўлишингиз учун қуйидагича йўл тутинг. Дўстона муносабатингизни муаммоли мавзулардан ҳимоя қилинг. Ҳаётнинг оғир дамларидан бироз дам олинг. Болаларни бирорта танишингизга ёки ота-онангизга қолдириб, турмуш ўртоғингиз билан бирга бирор жойга чиқинг. Ўзаро қизиқ темаларда суҳбатлашинг. Бир-бирингиз учун энг яхши тингловчи бўлинг. Турмуш ўртоғингиз билан орангизда дўстона муносабатлар шаклланиши учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Ҳар сафар дўстона суҳбатлар чоғида хушёр бўлинг, акс ҳолда суҳбат муаммоли мавзуларга бориб тақалиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top