3:24

Ваъда қилинган ерга узоқдан назар солиш

MP3

«Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин» Чиқиш 25:8

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Муқаддас Чодир орқали Худованд Ўз халқи билан бирга яшамоқчи эди. Улар Худо ваъда қилган ерга боргунларига қадар ҳар бир қадамида Худованднинг улуғворлиги улар билан бирга бўлди. Руҳонийлар Учрашув Чодирида ўз ишларини давом эттиришди. Олийруҳоний йилда бир марта, энг муқаддас хонага катта қўрқув ва титроқ билан кирарди. Халқ чодирни Худованд айтганидай қилиб қурди, шунинг учун ҳам Худованд Ўз ваъдасини бажарди. Чодир қурилган ва у ҳар доим ҳаракатда эди.

Яъни халқ ҳар сафар бир жойдан бошқа жойга кўчганида чодирни ҳам ўзлари билан олиб юрарди. Аниқроғи Худонинг ҳузури халқ билан қадамба-қадам юрарди. Қандай яхши! Сиз ҳам ўша ерда бўлиб қолишни ва бу манзарани ўз кўзингиз билан кўришни истармидингиз? Жуда ажойиб Чодир бўлган эди. Чунки у самодаги Чодирга ўхшатиб ясалган эди. Бу чодир қанча вақт омон турган экан? Худонинг халқи қачонгача Унга содиқ бўлиб қолди? Бу каби саволлар ҳар бир имонлининг ҳаёлидан ўтиши шубҳасиз. Исроилликларнинг Мисрдан чиққанига бир неча йиллар бўлганидан кейингина Худованд уларни Ваъда қилинган ер чегарасига олиб келди. Мусо Худонинг амрига биноан ҳар бир қабиладан биттадан одам танлаб Канъон юртига айғоқчилар юборди.

Мусо уларни Канъон юртига юборар экан, у юртнинг одамлари кучлими ёки заифми, кўпми ёки озми, юрти яхшими ёки ёмонми, шаҳарлари девор билан ўралганми ёки йўқми, ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари бор ёки йўқлигини билиб келишни буюрди. Аскарлар 40 кун деганда Канъон юртини ўрганиб қайтиб келишди. Келган айғоқчилар у юртнинг чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётган жой эканини айтиб, олиб келган меваларини кўрсатишди. Бироқ у ердаги халқлар кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан. Биз уларга бас кела олмаймиз, деб халқни ваҳимага солиб қўйишди. Айғоқчилар билан бирга борган Холиб халқни тинчлантириб, уларни тезроқ ўша юртга юриш қилишга ундади. Айғоқчилар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш-мишлар тарқатиб халқни Холиб билан Ëшуага қарши қайрашди.

Холиб билан Ëшуадан ташқари қолган ўнта айғоқчи, олдиларида турган кучли халқ олдида инсоний фикрларидан келиб чиқиб фикр юритишди. Сиз ҳаётингизда катта қийинчиликка дуч келсангиз қандай йўл тутасиз? Курашасизми, таслим бўласизми, Худодан ёрдам сўрайсизми ёки айблайсизми? Исроил халқи Худонинг қудратига, улар билан эканига ишонмасдан: «Ундан кўра шу ерда жон берганимиз ёки Мисрда ўлиб кетганимиз яхшийди», дейишди. Худо уларга ваъда қилинган ерни тайёрлаб қўйган, халқ эса ҳаракат қилишдан қўрқиб, нолиб ўтирарди. Агар ҳаётимизга чуқурроқ назар солиб кўрсак, биз ҳам баъзан олдимизда турган яхшиликни кўрмай, Худодан нолиймиз. Қадрдонлар ҳар сафар қийинчиликка дуч келганингизда, бу қийинчилик олдинда сизни кутиб турган баракаларнинг бошланиши эканини ёдга олинг. Қийинчиликлар чоғида Худованд сизни ташлаб кетмайди. У Ўз улуғворлиги билан сизга ҳамроҳлик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top