3:23

Кичкина Қуёш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Саломатлик инсоннинг энг катта бойлиги. Ëшликда бу бойликнинг қадрига етмаган кишилар ёшлари ўтиб, афсус қиладилар. Доимо соғ ва саломат юриш учун инсон соғ бўлиши учун нималар қилиши кераклиги ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. Ўз организмини яхши билиши зарур. Танаси учун нималар фойдали-ю, нималар зарарли эканини билиши керак. Айнан шу ниятда биз кунгабоқар ҳақида кўпроқ маълумот беришга қарор қилдик. Кўпчилик кунгабоқарнинг фақат пистаси ва ёғининг фойдалари ҳақида билади. Аммо унинг гуллари, барглари ва ҳатто томири ҳам фойдали экани ҳақида билмасликлари аниқ. Сиз ҳам шундайлар сирасига кирсангиз, бизни диққат билан тингланг. Саломатлигингиз учун зарур бўлган маълумотларга эга бўласиз.

Кунгабоқарнинг баргларидан тайёрланган дамлама ошқозон ичакда бўладиган оғриқларни қолдиради, астма хуружида фойдали ҳисобланади. Кунгабоқар гулларидан тайёрланган дамлама эса бўғинлардаги оғриқларни қолдиради. Қуритилган баргларидан тайёрланган дамламани асал билан ичилса иситмани туширади. Кунгабоқар илдизи эса инсон танасидаги тузларни ҳайдайди. Кунгабоқар илдизидан тайёрланган чой инсон танасидан тузларни ҳайдашда энг яхши даволардан бири ҳисобланади. Ҳатто ўт пуфаги ва буйракдан тош ҳамда қумларни ҳайдашда ҳам халқ табобатида ундан кенг фойдаланилган. Бундай чой юрак-қон томири ва ошқозон-ичак фаолиятини ҳам яхшилайди. Ундан қиш кунларида фойдаланиш учун томирини кунгабоқар айни гуллаган пайтида кавлаб олиб, соя жойда қуритиб қўйиш керак.

Сўнг ловия катталигида майдалаб, ундан чой тайёрланади. Бунинг учун сирли иидишга бир стакан майдаланган томир солинади ва устидан 3 литр қайноқ сув қуйиб паст оловда қайнатилади. 5 дақиқадан сўнг оловдан олиб қўйилади. Совитилган дамлама 2-3 кун давомида ичилади. Лекин учинчи гал 10-15 дақиқа қайнатилади. Кейингилари шу тартибда тайёрланиб, даволаш муддати бир ёки бир ярим ойгача давом этади. Танадаги тузларни чиқиши икки ҳафтадан сўнг бошланади. Буни пешобга қараб билиш мумкин. Бошда лойқаланиб чиқаётган пешоб бир ярим ойлардан кейин тиниқ тусга киради. Бу чой билан даволаниш даврида аччиқ ва шўр овқатлардан сақланиш тавсия этилади. Яхшиси, тузи паст ва кислотаси кам бўлган егуликлар истеъмол қилинг. Халқ табобатида кунгабоқар билан даволашнинг кўпгина усуллари маълум.

Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Кунгабоқар гулларидан тайёрланган дамламани саратон хасталигини даволашда фойдаланишган. Бу дамламани тайёрлаш учун бир ош қошиқ кунгабоқар гули идишга солиниб, устида бир стакан сув қуйилади ва дамлаб қўйилади. Дамламани кунига уч мартадан ўн кун давомида ичиш тавсия этилади. Қандли диабет касаллигини даволаш учун кунгабоқар айни гуллаган пайти илдизи билан кавлаб олинади. Иложи бўлса ерлар нам пайти кавлаб олган маъқул. Илдизлари яхшилаб ювилади ва соя жойда қуритилади. Қуригач, майдаланади ва бир ош қошиғи уч литрлик банкага солиниб, устидан қайноқ сув қуйилади. Сўнг банкани пахмоқ сочиққа ўраб қўйиб, 40 дақиқадан сўнг чой ўрнида ичиб юриш тавсия этилади. Дамламани иложи бўлса ҳар куни янгитдан дамлаш керак. Тилагимиз оилангизда ҳеч ким ҳасталанмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top