3:38

Уйқу ҳолати дардингизни айтади

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугунги суҳбатимиз бироз антиқа бироқ, саломатлигингиз учун муҳим бўлган суҳбатлардан биридир. Биз суҳбатларимиз давомида уйқунинг меъёри, соғлом бўлишга ёрдам берадиган маслаҳатлар ҳақида гаплашганмиз. Бугун эса кишининг ухлаш ҳолатига қараб, унда қандай касалликлар борлигини билиб олиш ҳақида суҳбатлашамиз. Кишининг қай ҳолатда ухлашига қараб, унинг умумий соғлиги қай аҳволда эканини билиш ва ҳатто қайси шифокорга бориш кераклигини айтиб бериш мумкин экан. Терапевтлар ҳам бу фикрларга тўла қўшилишмоқда. Соғлом одам қадди тик ҳолатда, бошини бироз юқори қўйиб ёки ўнг тарафга чалқанча ётган ҳолда қўлларини жуфтлаштириб, ўнг юзига қўйган ҳолатда ухлайди.

Баъзи кишиларни турли оғриқлар безовта қилади, бундай ҳолатда улар кимга мурожаат қилишлари мумкин? Бўйин остехондрози борлигини қандай биламиз? Қўлларини ёстиқ остига қўйган ҳолда ухлаш кўпроқ бўйин қисми оғриб турадиган кишиларнинг севимли одатидир. Бунда бош бироз кўтарилган, бўйин умуртқага нисбатан текис ҳолатда бўлиб, мушаклар бўшашади. Бундай одамлар вертебрологга мурожаат этишлари керак. Ошқозон касаллиги, гипотонияни қандай билиш мумкин? Одам ғужанак бўлиб ётганда тез исийди. Бундай ҳолатда қориндаги оғриқ ҳам тезда қолади. Паст артериал қон босимига эга бўлиб, совуқдан тез азият чекадиган кишилар шундай ҳолатда ухлашни яхши кўрадилар. Шунингдек, ошқозондаги оғриқ кўп безовта қиладиган кишлар ҳам шундай дам олишади. Бундай одамлар терапевтга мурожаат этишлари керак.

Овқат ҳазм қилиш муаммоси бор кишилар қандай ҳолатда ухлайдилар? Агар ёстиқни бўйнингизга ёки сал пастроққа қўйиб, қорин билан ухласангиз, бош ошқозонга нисбатан баландроқ бўлиб, бу ҳолатда ошқозондаги кислоталар юқорига кўтарилади. Шунинг учун бу тарзда ухлаш жиғилдон қайнаши безовта қиладиган кишилар учун қулай бўлиб туюлади. Бундай одамлар гастроэнтрологга мурожаат этишлари керак. Елкасида оғриғи бор кишлар қандай ҳолатда ухлайдилар? Чалқанча, бир чизиқ бўйлаб, елка мушакларини ростлаб, бўшаштириб ётадиган кишиларнинг умуртқа поғонасида чурра ва нерв мушаклари таранг тортилган бўлиши мумкин. Бундай одамлар невролог, вертебрологга мурожаат этишлари керак. Бурун томоқ муаммоси борлар қўлларини ёстиқ остига қўйиб, ён томонида ётса , юмшоқ танглай бурун билан нафас олишга ҳалақит бермайди. Шунинг учун шамоллаган ёки хуррак отадиган кишлар шу ҳолатда ётишга кўникканлар. Бундай одамлар ЛОРга мурожаат этишлари керак.

Энурез ёки буйрак оғириғини ҳис қиладиганлар қандай ҳолатда ётадилар? Агар киши қўлларини тиззалар орасига қўйиб, тиззаларини кўкрак томонга тортган ҳолда ухласа, унда буйрак санчиши ва буйрак билан боғлиқ бошқа муаммолар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ётганда қовуқ ичкарига тортилади ва пешоб ушлашга ёрдам беради. Бундай одамлар уролог ва нефролога мурожаат этишлари керак. Сколиози бор одамлар қандай ҳолатда ухлайдилар? Сколиоз, умуртқа қийшайишидан азият чекадиган кишилар қоринда ухлашни ёқтирадилар. Бундай ҳолатда ухлаганда умуртқа поғонаси тўғриланиб, елкадаги оғриқлар аста йўқолади. Бундай одамлар жарроҳга мурожаат этишлари керак. Қаттиқ бош оғриғи қийнайдиган кишилар ёстиқнинг бир чеккасига бошини қўйиб, қўлларни ёстиқ остига қўйган ҳолатда ухлайдилар. Бундай қаттиқ бош оғриғи пасайгандек бўлади. Бундай одамлар невролога мурожаат этишлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top